Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

عقائد النسفى (Ақоид ал-Насафий)

№ inv. MR 144/IV

Муаллиф. Нажмуддин Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Исмоил Насафий (ваф. 537/1142 й.).

Ақоид. Асар мусулмонларнинг диний эътиқоди, Аллоҳнинг борлиги ва бирлигини, Қуръони каримнинг тавсифларини баён этувчи ақоид илмига оид асар ҳисобланади. Бу асарга олимлар томонидан кўплаб шарҳ ва ҳошиялар ёзилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 62б).

Асар боши (в. 62б) :

قال اهل الحق حقايق الاشياء ثابتة والعلم بها متحقق خلافا للسوفطائية واسباب العلم للخلق ثلثة …

Асар сўнги (в. 64б) :

… رسل البشر افضل من رسل الملائكة ورسل الملائكة افضل من عامة البشر وعامة البشر افضل من عامة الملائكة

Колофон (в. 64б) :

والله اعلم بالصواب واليه المرجع

Настаълиқ. 3 варақ. (в. 62б-64б) ; 64б-65а варақларда калом илмига оид маълумот бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; матн қизил рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалари бор ; шарқ қоғози ; матн ўлчами: 165´75 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Муқова : таъмирланган, юпқа картон қоғоз. Таякиси қизил матодан.

Қўлёзманинг ҳолати : варақлари намдан зарарланган, титилиб кетган, қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …