Home / АЛЛОМАЛАР (page 10)

АЛЛОМАЛАР

ИМОМ АЛ-БУХОРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДА ТУТГАН ЎРНИ

Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий зеҳни ўткир, хотираси кучли, жуда уқувли, тез ёдлаб олиши билан биргаликда заковатли, фатонатли, иқтидорли, кенг тафаккурли ва истаган нарсасини жуда тез эсга олиб такрорлаши билан тенгдошлари орасида ўхшаши йўқ эди. У 10 ёшиданоқ ҳадис тинглашни бошлайди ва 15 ёшигача 70 мингга яқин ҳадисни ёд олади. У …

Batafsil

XVI АСРДА БУХОРОДА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ ОЛИБ БОРГАН ХОРИЖЛИК БЕШ НАФАР ОЛИМ

 Шайбонийлар (1500-1599) даври илм-маърифат ва маданиятда темурийлар (1370-1500) давомчилари бўлиб, улар даврида ҳам Бухоро ва, айтиш мумкинки, Мовароуннаҳр диёри бутун ислом оламида ўз шон-шуҳратини йўқотмаган эди. Масалан, Бухорода XVI асрда пайдо бўлган ва илмий фаолият юрита бошлаганига бугун 500 йил бўлган “Мир Араб” мадрасаси илк давриданоқ бутун ислом оламида шуҳрат …

Batafsil

АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ БУЮК АРАБШУНОС ОЛИМ СИФАТИДА

Маълумки, Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Бошқа тиллар қатори унинг ҳам ўзига хос қонун-қоида ва услублари мавжуд. Ислом дини вужудга келган илк даврдан бошлаб, уламолар бу тилни ўрганишга қаттиқ эътибор берганлар. Чунки усиз исломнинг икки асосий манбаси бўлмиш Қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг мазмун-моҳияти ва мақсадини англаб етиш имконсиз. …

Batafsil

ДАҲБЕД МАКТАБИ ВА УНИНГ ТАСАВВУФДАГИ ЎРНИ

“Инсоннинг вазифаси Аллоҳи таоло томонидан унинг измига берилган тириклик оламини яшнатишдан, бу дунё неъматларидан келгуси авлодларни хам баҳраманд қилишдан иборатдир” Махдуми Аъзам Косоний. 2017 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусида бўлиб ўтган анжуманда президентимиз Шавкат Мирзиёев “Мамлакатимизнинг деярли барча …

Batafsil

ИМОМ БУХОРИЙ САМАРҚАНДДА

Юртимиздан етишиб чиққан энг машҳур муҳаддислардан бири, шубҳасиз, Имом Бухорийдир. У киши ўз даврида ҳадис илми ривожи учун беқиёс хизмат қилган. Хатиб Бағдодий: “Имом Бухорий барча шаҳарлардаги муҳаддисларнинг олдига борган. Хуросон, Жибол, Ироқнинг барча шаҳарлари, Ҳижоз, Шом, Мисрда ҳадис ёзган ва Бағдодда бир-неча марта бўлган”, деган. Демак, Имом Бухорий илм …

Batafsil

«КИЧИК ҲИДОЯ» МУАЛЛИФИ УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУДНИНГ ҲАЁТИ

Мовароуннаҳрда Ўрта асрларга келиб буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асарининг таъсирида жуда катта илмий муҳит вужудга келган. Бу даврда фиқҳ йўналишида ҳам бир қатор илмий асарлар ёзилган. Наршахийнинг билдиришича, биргина Бухорода Ўрта асрларда яшаган уламоларнинг рўйхати тузилса, икки дафтар тўлиб кетиши мумкин экан. Ўрта Осиё фақиҳлари ўз илмий услуби …

Batafsil

ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ФИҚҲ ИЖТИҲОД МАКТАБЛАРИНИНГ НАМОЯНДАЛАРИДАН БИРИДИР

Маълумки, ислом дини VII асрда юртимизга кириб кела бошлади. Халқимиз буни фақатгина диний таълимот сифатида қабул қилибгина қолмай уни янги поғонага кўтарди ва исломни илмий жиҳатдан юксалишида беқиёс хизмат қилди. Алломаларимизнинг илмий ва диний-маърифий меросида ҳадис тўпламларининг аҳамияти беқиёс. Бу борада Мовароуннаҳр муҳаддисларининг ҳадис илмида тутган ўрнини алоҳида таъкидлаш жоиз. …

Batafsil

ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ВА МИРЗО УЛУҒБЕК

Мамлакатимизда амалга оширилаётган илмий, маданий соҳалардаги ислоҳотлар натижасида дунёга машҳур алломаларимизнинг маънавий меросининг ва диний-ирфоний, тасаввуфий таълимотларининг тадқиқига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Темурийларнинг йирик вакили жаҳон илм-фанида алоҳида ўрин тутган Мирзо Улуғбекнинг ҳукмронлиги даврида жамиятда тасаввуф таълимоти алоҳида аҳамият касб этган. Манбаларда қайд этилишича, темурийлардан Шоҳруҳ Мирзо, Мирзо Улуғбек, Абдусаид Мирзонинг …

Batafsil

БУЖАЙРИЙ НИСБАЛИ РОВИЙЛАР

IX-XII асрлар ислом оламида илм-фан ривожининг олтин даври деб эътироф этилган. Кўплаб манбаларда айни ўша даврда Бужайрий нисбаси билан танилиб, самарали ижод қилган алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин. Тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатадики, Бужайрий нисбаси бирор жой ёки касбга эмас, Бужайр исмли шахсга нисбатан берилган. У Бужайр …

Batafsil

КОМИЛ МУРШИД – АҲМАД ЗИЁУДДИН КУМУШХОНАВИЙ

Мустақиллигимиз шарофати билан нафақат юртимизда етишиб чиққан алломаларимизнинг, балки улар асос солган таълимотларни давомчиларининг ҳам ҳаёт йўллари ва маънавий мерослари ўрганиб келинмоқда. Ана шундай таълимотлардан бири нақшбандия таълимотидир. Нақшбандия таълимотининг намояндалари ўз юртининг маънавий султонидир. Чунки улар азалдан халқ тинчлиги, фаровонлиги, маънавий-маданияти тўғрисида ғамхўрлик қилган, халқ орасида бағрикенглик ғоясини илгари …

Batafsil