Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 26)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

ГЕРМАНИЯЛИК ТАДҚИҚОТЧИЛАР БИЛАН ДАВРА СУҲБАТИ

Германиядаги бир неча илмий муассасаларнинг бир гуруҳ тадқиқотчилари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида меҳмон бўлди. Уларнинг ташрифи қатор хорижий ташкилотлар томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ҳамкорликда йўлга қўйилган амалий лойиҳалар доирасида ташкил этилди. Меҳмонлар даставвал Марказ музейи билан танишди, Имом Бухорийнинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилувчи экспонатлар, деворий …

Batafsil

Марказда яна бир стипендиат амалиёт бошлади

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги ғолиби Др. Дерйа Идикурт илмий амалиёт ўташ учун келди. Хорижлик тадқиқотчи Марказ директори, тарих фанлари доктори Шовосил Зиёдов билан мулоқотда бўлиб, илмий изланишларининг асосий йўналишлари, тадқиқотларининг моҳияти тўғрисида маълумот берди. Идикурт хоним Туркияда Невшеҳир университетида магистрлик, Қирғизистон-Туркия Манас …

Batafsil

МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ВА ТАҚДИМОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ва Марказ томонидан чоп этилган “Саҳиҳи Бухорий шарҳи” китоби, Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг 30-жузи, Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг “Муснади Кеший” асарлари ҳамда буюк …

Batafsil

КЎРГАЗМА ҲАР ЙИЛИ АНЪАНАВИЙ ТАРЗДА ЎТКАЗИЛАДИГАН БЎЛДИ

7 апрель куни “Китоб – камолот калити” халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазмаси ўз ишини давом эттирди. Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ва “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсадида ташкил этилган бу тадбирда халқаро ташкилотлар, юртимиздаги илмий-тадқиқот марказлари, хорижий ва маҳаллий нашриётлар, таълим муассасалари, таниқли ёзувчилар ва …

Batafsil

БУГУН МАМЛАКАТИМИЗДАГИ ЭНГ ЙИРИК КИТОБ АНЖУМАНИ ИШ БОШЛАДИ

Хабар қилганимиздек, пойтахтимиздаги “Ҳазрати Имом” мажмуаси майдонида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази (IRCICA – ИРСИКА), Халқаро туркий маданият ташкилоти (Турксой) ҳамда Туркиянинг “ТуркТАВ” жамғармаси билан ҳамкорликда “Китоб – камолот калити” II Халқаро илмий-маърифий китоблар кўргазма-ярмаркаси ўтказилмоқда. Бугун …

Batafsil

Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги ўрни

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ибн Сино илмий меросининг замонавий тиббиётдаги аҳамияти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ҳодимлари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьютор ва талабалар иштирок этди. Самарқанд давлат тиббиёт университети Ёшлар масалалари …

Batafsil

“Ўзбекистон – буюк алломалар юрти”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ўзбекистон – буюк алломалар юрти” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Анжуманда Марказ илмий ходимлари, институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ва талабалар иштирок этди. Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов юртимизда амалга …

Batafsil

“Биз ёт ғояларга қаршимиз”

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали ҳамкорлигида “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Биз ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қаршимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Марказ илмий ходимлари, филиал раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тьюторлар ва талабалар иштирок этди. Марказ илмий …

Batafsil

Марказ фаолияти жонли эфирда таҳлил этилди

Миллий матбуот марказида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022 йилдаги фаолияти якунлари ва 2023 йилдаги истиқболли режалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Миллий матбуот маркази билан ҳамкорликда ташкил этилган анжуманда Марказ раҳбарияти ҳамда миллий ОАВ ходимлари иштирок этди. Директор …

Batafsil

Германиялик талабалар – Марказда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Германиядаги 14 нуфузли университетнинг бир гуруҳ талабалари ташриф буюрди. Мазкур ташриф Германия Академик алмашув хизмати (DAAD) ва Берлиндаги Humboldt университети ҳамкорлигида Самарқанд давлат чет тиллар институти томонидан хорижлик талабалар учун жорий қилинган махсус курс доирасида ташкил этилди. Ушбу курс давомида германиялик талабаларга сўнгги икки ҳафта …

Batafsil