Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Истиқболли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда

Истиқболли таклиф ва тавсиялар шакллантирилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ илмий ходимлари мамлакатимиз олимларининг Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форумида иштирок этмоқда.

Форум доирасида иш олиб бораётган 10 дан ортиқ семинардан бири Самарқанд вилояти Пайариқ туманида янгидан қад кўтараётган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси таркибидаги Имом Бухорий инновацион музейи концепциясига бағишланган. Марказ раҳбари Шовосил Зиёдов модераторлик қилаётган семинарда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Жамолхон Каримов иштирокчиларга музей концепциясини тақдим этди.

Марказ илмий ходимлари томонидан жами 8 павильондан иборат инновацион музей концепциясини янада такомиллаштириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида форум иштирокчилари ўртасида бу борада кенг муҳокама ўтказиш ва билдирилган фикрлар ва тавсияларни умумлаштириб, ташкилий қўмитага тақдим этиш режалаштирилган.

Форум 4 июль куни ишини давом эттиради.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорликка эҳтиёж катта

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Италиянинг «CORIES» исломий диний жамияти вице-президенти, Милан шаҳридаги Ал-Воҳид масжиди имоми …