Home / МАҚОЛАЛАР (page 5)

МАҚОЛАЛАР

БИР МАЗҲАБНИ ТУТИШ МУТААССИБЛИКМИ!?

Мазҳаблар гарчи муайян бир имом исми билан номланган бўлса-да, бу “шу мазҳабни Фалон имом тузган, фақат ўз фикрига суяниб, мустақил фатволар берган” деган маънони англатмайди. Тўрт мазҳаб имомлари Имом Абу Ҳанифа, Имом Шофеий, Имом Молик ва Имом Аҳмад саҳоба ва тобеинлардан мерос қилиб олган илмларини муайян қоидаларга солиб, бир дастур …

Батафсил

ФОТИҲА СУРАСИНИНГ НОМЛАРИ

Сураларнинг фазилати ва аҳамияти ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Улар шу сураларнинг улуғлиги, шарафи ва ўқиган кишига кўплаб ажрлар берилишига ишора ўлароқ келган. Қуръоннинг “очувчи”си бўлган Фотиҳа сураларнинг энг улуғидир. У Маккада нозил бўлган ва етти оятдан иборат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ Тавротда ҳам, Инжилда ҳам Уммул Қуръон (Фотиҳа) каби …

Батафсил

Маънавий яқинлик – илмий ҳамкорлик пойдевори

19 июль куни Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, “Фалсафий ва социал фанлар” электрон журнали ва Тошкент иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали ҳамкорлигида ўтказилган СКОПУС-семинарнинг халқаро иштирокчилари Марказда меҳмон бўлди. Асосан Индонезия ва Озарбайжондан келган СКОПУС факторли журнал муҳаррирларидан иборат меҳмонлар Марказ директори Бош маслаҳатчиси, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр …

Батафсил

“ШАМОИЛУН НАБАВИЙ”НИНГ МАРКАЗ ҚЎЛЁЗМАЛАР ФОНДИДА САҚЛАНАЁТГАН НОДИР ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ

Мовароуннаҳр ҳадис мактабининг йирик вакили, машҳур муҳаддис Имом Термизий 209/824 йили Термиз яқинидаги (ҳозирги Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудида жойлашган) Буғ қишлоғида, ўртаҳол оилада таваллуд топган. Алломанинг тўлиқ исми – Абу Исо Муҳаммад ибн Исо ибн Савра ибн Мусо ибн Заҳҳок Сулламий Термизий бўлиб, Абу Исо унинг куняси, Муҳаммад исми, …

Батафсил

ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Сўнгги йилларда юртимизда туризмга давлат иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири сифатида эътибор берилмоқда. Иқтисодиётнинг ноишлаб чиқариш соҳаси бўлмиш туризмдан тушган маблағ жаҳондаги айрим давлатлар даромадининг салмоқли қисмини ташкил этади. Ўзбекистонда туризмнинг барча йўналишлари қатори зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Натижада, мамлакатимизга келаёт-ган сайёҳлар сони сезиларли даражада ошишига …

Батафсил

ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Бугунги кунда диний бағрикенглик сиёсатини таъминлаш, динлар ва конфессиялараро мулоқотни йўлга қўйиш дунёда, минтақаларда ва давлатлар кесимида тинчлик, барқарорлик ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асоси бўлиб қолмоқда. Диний бағрикенглик сиёсати деганда ҳукумат ёки ташкилот ўз юрисдикцияси доирасида турли динларнинг эътиқодини қўллаб-қувватлаш учун қабул қиладиган тамойиллар ва ҳаракатлар тушунилади. У шахсларнинг камситиш, таъқиб, …

Батафсил

ҲИЖРАТ ҲИКМАТИ

Ақидада адашган, исломнинг асл моҳиятини тушунмайдиган, илмдан узоқ кимсалар мусулмонлар қалбига фитна солиш, фикрини чалғитиш ва эътибор қозониш учун шаръий истилоҳлардан кўп фойдаланади. Бу йўлда соф диний тушунчаларни бузиб талқин қилади.   “Ҳижрат” тушунчаси шулардан бири. Улар “ҳижрат фарз”, “ҳижрат қилмаганлар кофир”, деган гапларни тарқатишга интилади. Аслида “Ҳижрат ўзи нима? Қачон …

Батафсил

ИЛК АРАБ-МУСУЛМОН ДАВЛАТЧИЛИГИ: СОЛИҚ СИЁСАТИ ВА УНИНГ ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИККА ТАЪСИРИ

Янги давлатнинг молиявий қудратини шакллантириш ва уни ривожлантиришда солиқлар муҳим ўрин тутади. Маълумки, ривожланган солиқ тизими давлат қудратини таъминлайди. Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Мадина шаҳар-давлати иқтисодий тизимини шакллантириш ҳаракатини бошлаб берганлар. Илк давр солиқ тизимида Мадина ҳукмига бўйсундирилган қабилаларнинг мол-мулки асосий ўрин тутди. Лекин Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам …

Батафсил

ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМНИНГ ДИНИ БЎЛМАЙДИ

Бугун инсониятни хавотирга солаётган ва ижтимоий барқарорликни издан чиқаришга уринаётган энг катта хатарлардан бири – бу экстремизм ва терроризмдир. Ғараз ниятли кучлар ўз мақсади йўлида эзгулик ва тинчлик дини бўлмиш исломдан фойдаланаётгани эса, ўта аянчлидир. Уламолар ислом бузғунчилик, қотиллик, зўравонлик, мутаассиблик каби қабиҳ жиноятлардан пок ва йироқ эканини англатишга ҳар …

Батафсил

БИЛИШ МАНБАЛАРИ

Инсон табиатан билишга иштиёқманд мавжудотдир. Ҳамиша тўғри нима-ю ҳақиқат нелигини англашга интилади. Шундай экан, инсон билимни қандай қилиб қўлга киритади, нималар орқали билиш имконига эга бўлади? Бу борада турфа замон одамлари турли қарашларда бўлиб келган. Кўпчилик фақат ақлий тафаккурга таянган. Дин, мулоҳаза, тажриба ва илмий кашфиётларни инкор қилганлар ҳам бўлган. …

Батафсил