Home / МАҚОЛАЛАР (page 33)

МАҚОЛАЛАР

ҲИЖРИЙ III АСРДА ҲАДИС ИЛМИ

Ҳижрий III аср умум ислом илмлари, хусусан, набавий суннати илмларининг гуллаб-яшнаган даври ҳисобланади. Бу даврда илм талабида сафар қилиш ва ҳадис ровийларини ўрганиш илми фаоллашиб, ҳадисларни ёзиб бориш янада кенгайди. Уммат суянган ва ислом манбалари деб эътибор берилган “муснад”, олти саҳиҳ китоблар туркумига кирувчи “сиҳоҳ” ва “сунан” асарлари юзага келди. …

Batafsil

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ИБРАТЛИ ХУЛҚИ

Ҳар бир гўзал ахлоқ ва чиройли тарбия ўз эгасини бахт-саодатга етаклайди. Улар инсонни шараф, фазилат ва юксак мақом сари бошлайди. Бу хусусда бир қанча ҳадислар бор. Хусусан, Ҳоким Оиша онамиздан  ривоят қилади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхши хулқлар ўнтадир. У нарса кишида бўлиб, ўғлида бўлмаслиги, ўғилда бўлиб, отада бўлмаслиги эҳтимол. …

Batafsil

ТEМУРИЙЛАР ДАВРИ РEНEССАНСИ- ЖАҲОН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИГА ҚЎШГАН УЛКАН ҲИССА

«Ўн бешинчи асрда Соҳиқирон  Амир Темур асослаган ва унинг муносиб  авлодлари давом  эттирган муҳташам салтанат юртимизда иккинчи Уйғониш,  яъни иккинчи Реннессанс даврини бошлаб берди». Шавкат Мирзиёев. Ренессанс — французча-уйғониш,қайта туғилиш маъносини англатади. Ренессанс атамаси дастлаб Италияда  маданий-маънавий  юксалишга   нисбатан  қўлланилган. Биринчи Ренессанс  ИХ-ХИИ асрларни ўз ичига қамраб олади. Бу давр дунё …

Batafsil

“МАХЗАНУЛ-МУТЕЪИН” ҚЎЛЁЗМАСИ ТАРКИБИЙ ТУЗИЛМАСИ ВА УНДА КАЛОМ ИЛМИНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида “Бунинг учун барчамиз Оллоҳга шукрона келтириб, сиз, муҳтарам уламолар, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан бирга динимиз тарихи, буюк алломалар ва азиз авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошланган ишларимизни давом эттиришимиз …

Batafsil

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙ БОШИГА ТУШГАН СИНОВЛАР

Аллоҳ таолонинг бандаларини имтиҳон қилиш йўлларидан бири балоларга мубтало қилишдир. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Балоларнинг энг қаттиғи пайғамбарларга, кейин уларга яқинларга, сўнг уларга яқин­лар­гадир. Киши динига қараб имтиҳон қилинади. Дини қанчалар қаттиқ бўлса, синови ҳам шунчалик қаттиқ бўлади. Агар дини юмшоқ бўлса, имтиҳон …

Batafsil

МАЪНАВИЙ БАРКАМОЛ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ОИЛАВИЙ МУҲИТНИНГ ЎРНИ

Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этишда маънавий баркамол, комил инсонни тарбиялаб вояга етказиш биз учун умуммиллий миқёсидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифа бўлиб қолмоқда. Ўз истиқболи, келажагини ўйлаган ҳар қайси инсон, халқ, миллат, мамлакат ўз фарзандларининг маънавий – маърифий тарбияси ҳақида ўйлаши ва қайғуриши керак. Зеро, буюк маърифатпарвар …

Batafsil

МАРҲУМ ОЛИМЛАРНИНГ ТИРИКЛАР ЗИММАСИДАГИ ҲАҚҚИ

Олимнинг ўлими кўп-кўп яхшиликнинг қўлдан бой берилиши билан баробар. Унинг тириклиги ғанимат, ўлими мусибатдир. Чунки олим ўз нури билан ён-атрофига зиё таратиб турувчи шамга ўхшайди. Унинг ўлими илмнинг камайиши ва илмсизликнинг кўпайишига, одамларнинг тўғри йўлдан оғишиши ва ҳақиқатдан узоқлашишига сабаб бўлади. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумо бундай деган: …

Batafsil

ФАРҒОНА ФИҚҲ МАКТАБИ ОЛИМЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИДАН ЯНГИ НАМУНА

 Мамлакатимиз ҳудудида илк ўрта асрларда илм фаннинг турли йўналишлари жадал суратларда ривожланди. Илмий адабиётда “илк уйғониш даври” деб аталадиган бу вақтда минтақамизда етишиб чиққан алломалар мазкур илмий тараққиётга улкан ҳисса қўшдилар. Бу даврнинг алоҳида хусусиятларидан бири Мовароуннаҳрнинг турли ҳудудларида ўзига хос алоҳида илмий мактаблар шаклланди ва мазкур мактаблар Мовароуннаҳр ўлкасининг …

Batafsil

ҲИЖРАТНИНГ II АСРИДА СУННАТНИНГ ҲОЛАТИ

Ҳижрий II аср икки авлод даврини ўз ичига олади. Биринчиси 140/757 йилдан кейин яшаган кичик тобеинлардир. Биламизки, тобеинлар саҳобалардан кейинги энг яхши авлод бўлган. Одамларга шариатни тўлиқ етказишга ниҳоятда қаттиқ эътибор қаратган. Суннатни ишончли ва адолатли ривоятлардан олишни, суннати набавиянинг пок, соф эканини исботлашни ўз олдига вазифа қилиб қўйган. Бу …

Batafsil

МОВАРОУННАҲРЛИК ОЛИМАЛАРНИНГ БИРИНЧИ РЕНЕССАНСДАГИ ЎРНИ

Жаҳон илм-фани тарихида ўчмас из қолдирган Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Маҳмуд Замахшарий, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи каби олим ва мутафаккирлар меросининг тарихий аҳамиятини, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод, Маҳмуд Музаҳҳиб сингари мумтоз адабиёт ва санъат намояндалари ижодининг инсонпарварлик …

Batafsil