Маълумки, йигирма биринчи аср ёшлари глобаллашув жараёни шиддатли тус олган замонда яшамоқда. Уларга турли кўринишдаги ғоявий хуружлар хавф солмоқда. Бир томондан экстремистик руҳдаги оқимлар, бошқа томондан миссионерлар ва оломонча маданият тарғиботчилари ёш авлод онггига ўзларининг пуч ғоялари ва ақидаларини сингдириш, миллий ва диний қадриятларимиздан айиришга муттасил ҳаракат қилмоқдалар.
БатафсилЮртимизда диний бағрикенглик
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон ҳудудида қадим асрлардан буён турли маданият, тил, урф-одат, турмуш тарзига эга бўлган, хилма-хил динларга эътиқод қилувчи, бир-бирига ўхшамаган бир неча халқлар яшаб келмоқда. Ўзбекистон географик нуқтаи назардан муҳим савдо йўллар чорраҳасида жойлашган, кўплаб давлатлар билан иқтисодий алоқалар қилган, турли халқлар диний ва маънавий ҳаётига, урф-одатига ҳамда ўзга …
БатафсилЁшларни оилавий ҳаётга тайёрлайлик
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бугунги кунимизнинг энг долзарб масаласи десак, муболаға бўлмайди. Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш жуда ҳам шахсий, бошқаларга алоқаси йўқдек кўринади, аммо бу ҳаракат миллатимиз равнақига, халқимиз одобига, келажагига, насли-насабига путур етказишдан сақловчи омилдир. Келинг, тарихимизга, хар бир рисоладагидек оила ўз аждодлари тарихига назар солсин.
БатафсилҚуръони карим тиловати фазилати
Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур”[1], деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қуръон ўқишга буюрганлар. Абу Умома ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръонни қироат қилинг. У қиёмат куни ўз асҳобларига шафоатчи …
БатафсилИмом Бухорий мажмуаси пештоқидаги ёзувлар
Мусулмон оламида қолдирган илмий мерослари билан шуҳрат топган буюк муҳаддис имом Муҳамммад ибн Исмоил ал-Бухорий (194/810-256/870) мажмуаларининг зиёрати ҳар биримизга руҳий қувват бериши билан бирга, аждодлар меросига эътибор ҳиссини шакллантиради. Унвонлари “Амирул-мўъминин”, яъни ҳадис илмида мўминларнинг амири, “Имомуд-дунё”, яъни дунёдаги барча мўъмин ва мусулмонларнинг имоми, ҳамда “Шайхул-ислом” мусулмонларнинг устози, яъни …
БатафсилИлёс алайҳиссалом қиссаси
Илёс алайҳиссалом насаблари Ҳорун алайҳиссаломга бориб қўшилади. Аллоҳ таоло “Соффат” сурасида Илёс алайҳиссалом ҳақларида шундай деган: وَإِنَّ إِلْيَاسَ لَمِنَ الْمُرْسَلِينَ “Албатта, Илёс ҳам Пайғамбарлардандир” (Соффат, 123-оят).
БатафсилОтанинг фарзанди олдидаги масъулияти
Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) дан ривоят қилинган ушбу ҳадиси муборакда “Ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчи учтадир: 1. Фарзанд дунёга келганда чиройли исм қўйиш 2. Ақлини таниганда чиройли тарбия бериш 3. Вояга етганда солиҳа аёлга уйлантириш” дедилар.
БатафсилИслом – тинчлик ва тотувлик дини
Ҳар қандай жамиятда комил инсонни тарбиялаш учун унинг руҳий-маънавий оламини бойитиш, онгига эзгу фазилатлар ва юксак ахлоқ руҳини сингдириш алоҳида аҳамиятга эга. Бу борада мусаффо ва бағрикенг, олийжаноб ва инсонпарвар бўлган Ислом дини инсонларни ҳалолликка, эзгуликка, инсоф-адолатга, бошқаларга яхшилик қилишга чорлаши билан катта хизмат қилиши муқаррар.
БатафсилМиллий ва диний қадриятларимизда инсон манфаатлари ва қадри
Ён-атрофимизда ёрдамга эҳтиёж сезиб яшайдиган ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳамдард бўлиб, уларга зарур кўмак ва маънавий мадад бериш масаласи ҳам кун тартибидан асосий ўрин эгаллаши керак. И.А.Каримов Халқимиз бир неча минг йиллик тарихида миллийлик ва дин асосида ўзида бутун дунёга ўрнак бўлгулик урф-одатлар ва қадриятларни шакллантириб камолига етказган. Ана шундай …
БатафсилТабиатни асраш бугунги кун муаммоси!
Аллоҳ таоло инсонни яратиб руҳ билан бирга ақл-идрок бахш этган. Ақлли хушёр инсонлар зиммасига атроф-муҳитни тоза ва покиза сақлаш, ҳамда табиатни муҳофаза этишдек катта масъулятни юклаган. Бу шарафли ишни инсон азалдан баҳоли қудрат адо этиб келади.
Батафсил