Home / МАҚОЛАЛАР (page 129)

МАҚОЛАЛАР

Илмнинг офатлари

Ҳар бир нарсада бўлгани каби илмнинг ҳам офатлари бор. Табиий офатлар замин юзини абгор қилганидек, илмнинг офатлари ҳам қалбдаги маърифат диёрини вайрон қилиб юборади. Қуйида ушбу офатлардан энг асосийларини санаб ўтамиз: Хўжакўрсин, риёкорлик. Бунда киши илмни Аллоҳ розилиги, халқ хизмати ва юрт равнақини мақсад қилиш ўрнига инсонлар кўриб мақташи, обрў-эътибор …

Batafsil

Инсон айбини беркитмоқ энг гўзал одоблардан

Маълумки, ислом динида бешта фарз бор. Яъни ислом динининг бешта устуни. Ҳаётий тажрибадан шу нарса равшанки, устун бирор пойдевор устига қурилиб, сўнг тикланади. Агар пойдевор бўлмаса, устун чириб, охир оқибатда йиқилади. Бу бешта устун ҳаммамизга маълум. Устунларнинг пойдевори нима? Бу макоримул ахлоқ – буюк хулқдир. Макоримул ахлоқ дегани ўзи нима? …

Batafsil

Аллоҳ яхши кўрган бандалар

Аллоҳ чин тавба қилувчи бандаларини яхши кўради: “Албатта, Аллоҳ(шунгача билмай йўл қўйган хатоларидан) чин тавба қилувчиларни ва обдон покланиб юрувчиларни севади” (Бақара сураси, 222-оят). Чин тавба қандай бўлади? Чин тавба дилдан пушаймон бўлиш, тил билан мағфират сўраш, гуноҳдан воз кечиш ва унга бошқа қайтмасликка аҳд қилиш билан бўлади.  Аллоҳ Расулуллоҳ …

Batafsil

Мусҳафларни ёзиш ва нашр қилиш тарихига бир назар

Қуръони каримни жамланиш тарихида китобат – ёзиб қолдириш ўзига хос ўрин тутган. Оятларни ёзиб олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврлариданоқ бошланган, котиб саҳобалар ҳар бир оятни нозил бўилиши билан кечиктирмай ёзиб олишга катта эътибор беришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Қуръонга бандалар сўзи аралашиб қолмаслиги учун Қуръондан бошқа нарсани …

Batafsil

Машҳур муҳаддисларнинг даврий хронологик тартиби

Шариат илмлари, хусусан, ҳадис илмида олимларнинг туғилган ва вафот этган йилларини билиш ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабдан машҳур муҳаддис Али ибн Мадиний роҳматуллоҳи алайҳ: “Ҳадисларнинг маъносини англаш илмнинг ярми бўлса, уларни ривоят қилган ровийларни таниш эса қолган ярми”, – деганлар.Суфён Саврий роҳматуллоҳи алайҳ: “Баъзи ровийлар ёлғон ишлатганлари учун биз уларнинг тарихларини ўргандик”,- деганлар. Ҳадис …

Batafsil

Болаларни набавий ахлоқ билан тарбиялаш

Фарзанд дунёга келганида ота-она ва яқин қариндошлар, ҳатто қўшнилар ҳам хурсанд бўлишади. Ҳар бир инсон фарзанд кўрган кунни энг қувончли кун деб билади. Аллоҳ таолога шукроналар айтади. Албатта, дунё синов ва имтиҳондан иборат. Яратган зот баъзи оилаларга фарзанд неъматини бериб синайди, баъзи оилаларга сабрини синаш учун фарзандсиз ҳам қилиб қўяди. …

Batafsil

Россия Шарқ қўлёзмалари университетида 2 аср олдин “Осиё музейи” ташкил топган

Россия Фанлар Академиясининг Қўлёзмалар институти (РФА ҚИ) – Россия Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институти таркибига кириб, Шарқ қўлёзмалари ёдгорликларини, шунингдек Осиё ва Шимолий Африка мамлакатларининг қадимий ҳамда ўрта асрлар тарихини комплекс ўрганиш соҳасини ўзида қамраб олган.

Batafsil

Миссионерларнинг бемаза миссияси кимга керак?

Миссионерлик ҳақида гап кетганда, унинг луғавий ва истилоҳий маъноларини билмайдиганлар кам бўлса керак. Чунки бугунги кунда оммавий ахборот воситалари, қолаверса нашр этилаётган китоб ва журналларда миссионерларнинг бемаза миссияси ҳақида кўплаб маълумотлар берилмоқда. Шунча огоҳлантиришларга қарамасдан туркий миллатлар орасида ота-боболари бир ярим минг йиллардан бери эътиқод қилиб келаётган Ислом динидан воз …

Batafsil

Толиби илмнинг зоҳири ва ботинининг пок бўлиши

Толиби илмга илм олиш йўлида ўзини ҳар хил бидъатлардан сақламоқлиги ва ҳар қандай ҳолатда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари билан ажралиб туришлиги, таҳорат олишликда кийимларини нажосатдан муҳофаза қилмоғи ва такаллуфсиз тоқати ва кучи етгунича жисмини покиза тутмоқлиги лозим бўлади. Аммо кийимни тоза ва покиза тутишликка бўлган қизиқишдан ёмонликка ва …

Batafsil

Исломда аёлнинг ўрни ва қадри

Ислом оламида онага ҳурмат ва оналикнинг қадр-қиммати жуда улуғланган. Қуръони каримда ота-онага нисбатан яхши муносабатда бўлишни Аллоҳ таолога сажда қилишдан кейинги биринчи ўринга қўяди: “Парвардигорингиз, ёлғиз Унинг Ўзига ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди.

Batafsil