Home / МАҚОЛАЛАР (page 121)

МАҚОЛАЛАР

Ислом дини илмга чорлайди

Ислом – илм динидир. Юксак маданият фақат ислом биландир. Шунинг учун ҳам, Ислом динининг мўътабар манбаларида илмга тарғиб қилинган ва илм соҳиби учун баланд даражалар ваъда қилинган. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” деди[1]. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Олимларнинг даражаси илм олмаган …

Batafsil

Қуръони каримда номи зикр қилинган фаришталар

Оламда инсониятни яратишдан олдин Аллоҳ таоло фаришталар (Малоика)ни яратган ва улар ҳар доим Аллоҳга итоат қилиб, ўз вазифаларига эга бўлишган. Қуръони карим ва суннати мутоҳҳаро бир неча синф фаришталарга далолат қилган. Ҳар бир бандага хам фаришталар вакил қилинган бўлиб, унинг ишларини муҳофаза қилади. Ҳисоблаб ёзиб борадилар. Улимга ҳам алоҳида фаришталар …

Batafsil

«САҲИҲИ БУХОРИЙ»ГА НИСБАТАН ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОР

“Саҳиҳи Бухорий”ни аҳли суннат ва жамоат уламолари, мусулмон умматининг аксар қисми “Қуръон”дан кейинги энг ишончли манба деб билганлар. Шунинг учун, уламоларнинг ҳам, мусулмон умматининг ҳам “Қуръон”дан кейинги энг катта ва энг кучли диққат-эътиборлари унга нисбатан бўлган, десак муболаға бўлмайди. Имом Бухорийнинг шахсан ўзидан “Саҳиҳи Бухорий”ни 90 000 нафар киши ўқиганлиги …

Batafsil

МАҚТОВГА ЎЧ БЎЛМАНГ

Мақтовлар одамга хуш ёқадиган, аммо саломатликни издан чиқарадиган, руҳиятни айнитадиган иллатдир. Уни хуш кўрадиганлар, бир фурсат хузур топгандай бўладилар. Аслида мақтовларни эшитаётган чоғда юракнинг ўйноғи бошланади. Юрак қон-томир тизимидаги ўзгариш бутун вужудга тарқалиб, энг аввало, жигар фаолиятини бузади. Бундан бош оғриғи бошланади. Хаттоки, талоқнинг шамоллаши, асаб толаларининг мўртлашуви рўй беради. …

Batafsil

Миллий либосларимизда юксак қадриятларимиз бор

Кийиниш маданиятининг хилма-хиллиги яшаб турган жамиятига мослашиши ва аждодлар меросига таянилиши табиий ҳолдир. Одатда кийинган инсон кийган либосини яшаётган жамияти учун кияди. Сабаби, либос қанчалик беҳад гўзал кийим бўлмасин, атрофдагилардан қандай ярашганлигини сўрашнинг ўзи, кийимни жамият учун эканлигини исбот қилиб туради. Шу қоидага кўра ҳар бир жамият аъзоси юрт ва …

Batafsil

Фитна илмсизликдан келиб чиқади

Инсоният душманлари мақсадларига етиш учун турли-туман ҳийлаларни ўйлаб топадилар. Шулардан бири фитнадир. Зеро, фитна одамлар орасини бузади, уларни бир-бирига душман қилади, отани боладан, яқинни жигардан… айиради. Нотинчлик, низо, иғво келтириб чиқаради.  Фитна луғатда кўп маъноларда келади: Жозиба, сеҳр;фусункорлик, афсункорлик, тароват, фатонат, берилмоқ (мафтун бўлмоқ). Фитна амал инсонларга гўзал кўринади, ёқимли …

Batafsil

Маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги

Ислом дини таълимотларида инсон жисм ва руҳдан таркиб топгани баён қилинади. Маълумки, жисм моддий бўлиб, тупроқдан яратилгандир. Аллоҳ таоло айтади: “Албатта, мен лойдан башар яратувчидирман”[1]    Руҳ ғайб оламига тегишлидир: Шаъни улуғ Зот: “Бас, қачонки, уни ростлаб, унга руҳимдан пуфлаганимдан сўнг, унга сажда қилган ҳолингизда йиқилингиз!”[2]  Демакки, инсон мана шу икки …

Batafsil

Қуръони каримдаги аёлларга хос бўлган фиқҳий масалалар

Аллоҳ таоло инсон зотини жуфт қилиб, яъни эркак ва аёлдан иборат қилиб яратгандан кейин уларнинг ҳар бирига ўзига хос хусусиятларни берди. Оиланинг бир бўлаги бўлган аёлга инсоният ҳеч қайси замонда ислом таълимотичалик катта эътибор берган бирорта дин ёки тамаддунни кўрган эмас.  Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёллар шаънини кўтариб, жоҳилият даврида …

Batafsil

Лоқайдлик – муаммолар эшиги

Ҳушёрликни таъминлаш масаласи тарихдан кун тартибидаги биринчи масала бўлиб келган. Бу борада кичик, арзимас деган нарсалар бўлмайди. Зеро, “Бир гугурт бир қишлоқни ёндиради”, дейдилар… Афсуски, ҳали-ҳануз беғамлик, лоқайдлик, содир бўлаётган ҳодисаларни кўриб кўрмасликка олиш каби иллатлар кишилар орасида мавжуд. Ён-атрофда рўй бераётган ҳодисалардан таъсирланмайдиган,  ватан, миллат келажагига бефарқ, “сен менга …

Batafsil

“Бироз сабр қилинглар, мен билан Ҳавзи Кавсар олдида кўришасизлар”

Ҳунайн ғазотида баъзи ансорлар бир-бирлари билан кўришиб, “Аллоҳ таоло Расулини мағфират  қилсин! Одамларга ўлжадан бериб, бизни тарк этдилар. Ваҳоланки, қиличларимиздан қон томчилаб турибди” дея пичирлашдилар. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб келди. Ансорларнинг барчасини бир жойга тўпладилар. Макка аҳлидан узоқроқ жойга. Ансорларга хитоб қилдилар. Ҳис-туйғулар қоришган, мулойимлик қоришган, нафислик, …

Batafsil