Home / МАҚОЛАЛАР (page 115)

МАҚОЛАЛАР

Савдода ҳалоллик – барака омилидир

Тижорат, бу ҳақида кўплаб сўзлар айтилган. Шундай бўлсада, тижорат (байъун) – савдо-сотиқ кўпчилик томонидан эътиборга молик ва оммага маҳбуб мавзудир, чунки у инсонга моддий ва маънавий фойда келтирувчи воситалардан биридир. Жумладан, бизнинг ҳаниф динимизда ҳам тижоратга жуда катта эътибор берилган. Қуръони каримда “тижорат” калимасини ҳақиқий ва мажозий маъноларда ўндан ортиқ …

Batafsil

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ

Фарзанднинг зиммасида ота-оналарнинг бир қанча ҳақлари мавжуддир. Ислом динида бу ҳақларни адо этиш ибодат даражасига кўтарилган амалдир. Фарзанд уларни адо этиш орқали икки дунё саодатига эришади. Чунки, ота-онанинг мартабаси юксак мақомга кўтарилган. Қуръони каримнинг 15 та оятида айнан ота-онага яхшилик қилиш тўғрисида зикр қилинади. Фарзанд учун инфоқ-эҳсон қилишга энг ҳақли …

Batafsil

Тафриқа – динимиздаги улкан мусибатдир

tafriqa

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Халқимизнинг қон-қонига, онгу шуурига сингиб кетган Ислом дини инсонларни ўзаро аҳил ва иноқ яшашга, бир-бирларини яхшиликка бошлаб, ёмонликдан қайтаришга ундайди. Аллоҳ азза ва жалла томонидан юборилган барча пайғамбарлар ўз умматларини бирдамликка, талашиб-тортишмасликка ва баҳамжиҳат яшашга даъват қилганлар. Муқаддас динимизнинг барча кўрсатмаларига амал қилиб яшаган халқимиз азалдан бир-бирлари …

Batafsil

Имом Бухорий ҳадисларни такрор келтиришидан кўзлаган мақсади

Имом Бухорий “ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асарини ёзишда ўзига хос бўлган услублардан бири ҳадисларни такрор келтириш бўлиб, бунда еттита мақсади бўлган: Ҳадисни нақл қилувчилардан шубҳани кетказиш. Баъзи ровийлар ҳадисни тўлиқлигича ва айримлари қисқалигича ривоят қилган. Шу сабабли Имом Бухорий ровийлардан шубҳани кетказиш учун ҳадисни мукаммал келган бўлса, мукаммаллигича ва агар мухтасар келган …

Batafsil

Мўмин бўлмагунларингча жаннатга кирмайсизлар

Ҳозирги пайтда инсоният олдидаги муҳим масалалардан бири ҳаётимизнинг асоси ва гарови саналмиш тинчликни мустаҳкамлашдир. Тинчлик бу Аллоҳ таолонинг энг олий неъматларидан бири ҳисобланади. Ислом дини таълимотларидаги асосий даъватлар инсонларни тинчликка чақириш, Ер юзида осойишталик ўрнатиш, кишиларни бир-бирига меҳр-мурувватли бўлишга чорлашдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг инсониятга бахтли ҳаёт йўлларини кўрсатиб берган ҳадиси …

Batafsil

МАРКАЗИЙ ОСИЁГА ХАТТОТЛИК САНЪАТИНИНГ КИРИБ КЕЛИШИ

Шарқ халқларининг узоқ асрлик тарихида чуқур из қолдирган маданий меросида хаттотлик ва китобат санъати алоҳида аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Араб истилосидан сўнг Ўрта Осиё халқлари томонидан ислом динининг қабул қилиниши муносабати билан Қуръони карим билан бир қаторда, араб ёзуви ҳам кириб келди. Араб ёзуви ўз навбатида исломгача бўлган Ўрта …

Batafsil

Қуръони каримнинг баёний мўъжизаси

Маълумки, Қуръони каримнинг ҳар бир ояти, ҳар бир сўзи бандаларни ожиз қолдирувчидир. Инсонлар ҳар қанча уринсалар-да, Қуръонга ўхшаш нарса ижод қилишга қодир эмаслар. Қуръонни тафаккур қилган инсон ундаги маъноларга, ҳикматларга, Каломуллоҳ балоғати ва фасоҳатига маҳлиё бўлади. Фикримиз исботи сифатида қуйида бир қанча мисоллар келтирамиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган: ﴿إِنَّمَا …

Batafsil

Қурбонлик ибодатдир

Мусулмонлар азалдан Қурбон ҳайитини Зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида байрам сифатида нишонлаб келади. Ҳайит куни мўмин-мусулмонлар Ҳайит намози ўқиб, эҳсонлар қилади ва ота-она, ёру биродар, қариндош-уруғларни зиёрат қилади ҳамда қўни-қўшни, етим-есир, бева-бечора ва беморларнинг ҳолидан хабар олади. Бордию аразлашганлар бўлса Ҳайит куни бир-бирларидан узр сўраб, кўнгилларни шод этади. Шунингдек, бу кунларда …

Batafsil

Ҳазрати Али (к.в.)нинг қурбонликлари

 Абу Довуд ўзининг “Сунан”и “Вафот этган киши номидан қурбонлик қилиш” бобида қуйидаги ҳадисни келтиради: “Ҳазрати Али (к.в.) Зулҳижжа ойида иккита қўй қурбонлик қиладилар”. У кишидан бу ҳақда сўраганларида: “Расулуллоҳ то мен тирик эканман, у зот (с.а.в.) номларидан ҳам қурбонлик қилишимга васият қилган эдилар. Мен бундан ҳеч қачон воз кечмайман” – деб …

Batafsil

ЁШЛАРНИ ЁТ ОҚИМЛАРДАН АСРАШ

Ёшлик ажоиб давр, у ҳар бир инсонга бир марта бериладиган тенги йўқ неъматлардан бири бўлиб, унинг қадрига етмоқ керак. Бу неъматдан унумли фойдаланиб, ўзининг илмий ва маънавий салоҳиятини ошириб борган инсон ўз зиммасидаги энг олий вазифани уддалаган ҳисобланади. Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ ёшларнинг ҳар томонлама камол топишига қаратилган ислоҳотлар амалга …

Batafsil