Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تهذيب المنطق والكلام (Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом)

تهذيب المنطق والكلام (Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом)

تهذيب المنطق والكلام (غاية تهذيب الكلام فى تحرير المنطق والكلام وقريب المرام فى عقائد الإسلام)

Таҳзиб ал-мантиқ ва ал-калом ( = Ғоят таҳзиб ал-калом фи таҳрир ал-мантиқ ва ал-калом ва тақриб ал-маром фи ақоид ал-ислам)

№ inv. MR 1/IX

Муаллифи. Саъдуддин Маъсуд ибн Умар ибн Абдуллоҳ Тафтазоний (ваф. 792/1389-1390 й.).

Мантиқ. Асар ўрта асрларда Шарқда жуда машҳур ҳисобланиб, ундан калом ва мантиқ илмида кенг фойдаланилган. Таҳзиб – тузатиш маъносини билдириб, асарда ақидага боғлиқ масалалар устида баҳс юритилган. Бу асарга бир қанча шарҳлар ёзилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 358а).

Асар боши (в. 358а) :

الحمد لله الذى هدانا سواء الطريق وجعل لنا التوفيق خير رفيق و الصلوة على من … وبعد فهذا غاية تهذيب الكلام في تحرير المنطق والكلام.. .

Асар сўнги (в. 363б) :

…. موضوع العلم انواع منه و عرض ذاتها و او تركب محملاتها … .

Библиография : GAL II, 215 № 2.1 ; VOHD XVII B, 5 № 230 ; СВР III, №1971-1972 ; Турин, № 163.

Настаълиқ. 6 варақ. (в. 358а-363б) ; 364-368, 370а бўш варақ ; 369а никоҳ хутбаси бор ; 369б зиёрат одоб бор ; 370б хаттот машқи бор ; 370а варақга мухтасардан икки варақ ёпиштирилган ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 140´70 mm. ; варақ ўлчами : 230´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқова жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг дастлабки муқоваси йўқ, айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 565/VI Муаллиф. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …