№ inv. MR 604
Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رب العالمين و الصلوة على خير خلقه محمد و آله و اصحابه اجمعين الطيبين الطاهرين يقول العبد الضعيف المتوسل الى الله تعالى باقوى الذريعة عبيد الله بن مسعود بن تاج الشريعة سعد جده…
Асар сўнги (в. 446б) :
… لانالعقار من انفس الاموال فاذا باع من نفسه فالتهمة ظاهرة ويدفع ماله مضاربة وشركة ويضاعة…
Библиография : GAL I, 377 ; SB I, 646 ; BnF Arabe, № 908-913 ; VOHD VIII, REIHE B, № 184 ; СВР IV, № 3107-3108 ; Халидов, № 3975-4021; Нукус, № 25 ;Туркестон, № 34.
Настаълиқ. 446 варақ. (в. 1б-446б) ; 1а дуо бор ; 210 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´100 mm. ; варақ ўлчами : 270´200 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.
Саҳҳоф : Абдурашид Қодирий.
Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : Асар ёмон сақланган. Асарнинг охири йўқ. Варақлари намдан зарарланиб, бир бирга ёпишган. Ёпишган варақларни ажратишда матн зарарланган. Орқа муқоваси ўзиники эмас. Олди муқова жойидан кўчган. Таякиси йўқ, ўрнига матодан бошқа таякиси қўйилган.