Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

مطالب المصلي (Матолиб ал-мусолли)

№ inv. MR 450/I

Муаллифи. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).

Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله اجمعين اعلم ان العبد…

Асар сўнги (в. 16б) :

من الفريض بلا عذر ولو طرى فوتة بدون الاختياره وتعمد الحدث…

Библиография : GAL II,198 ; SB II, 269 ; VOHD XVI, B, 6 № 214-216 ; BnF Arabe, № 1230/ IV, 1286/VII ; СВР IV, № 3201-3205 ; Халидов, № 4570-4575; Туркестон, № 47-50 ; Нукус № 52.

Настаълиқ. 16 варақ. (в. 1б-16б) ; +01-04, 1а варақларда дуо, ҳадис, фиқҳий масалалар бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; матн қизил рака ичига олинган ; ҳошия ва матн орасида изоҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 122´65 mm. ; варақ ўлчами : 240´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулло Муҳаммад Ражаб.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, орқа муқоваси йўқ, ўрнига картон қўйилган. 9а варақдаги матн бўялган. баъзи варақларининг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

منية المصلي وغنية المبتدي (Мунятул мусоллий ва ғунятул мубтадий)

№ inv. MR 274/XI Муаллифи. Саъдидуддин ал-Кашғарий ал-Ҳанафий. Фиқҳ. Мазкур асар Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад …