Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

التنقيح الاصول (Ат-Танқиҳ ал-усул)

№ inv. MR 571/I

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)

Фиқҳ. Мазкур асар Ханафий мазҳабидаги эътиқодий масалалар бўйича машҳур олим Али Муҳаммад ибн ал-Ҳусайн ибн Абдулкарим Насафий Паздавий (ваф. 482/1089 й.)нинг “Усул Паздавий” асарига ёзилган шарҳдир. Асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

اليه يصعد الكلم الطيب من محامد لاصولها من مشارع الشرع ماء ولفرو عها من قبول القبول نماء …

Асар сўнги (в. 18б) :

فان الكلام للافهام وانما يازم الشك من المحل وهو الاخبار …

Библиография : GAL II, 214 ; SB II, 300 ; BnF Arabe, №796 ; Халидов, № 4504-4537 ; СВР IV, № 3050-3053 ; Нукус, № 50 ;Туркестон, № 44-45.

Настаълиқ. 18 варақ. (в. 1б-18б) ; + 01,03, 1а варақларда турли ғазаллар бор ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´70 mm. ; варақ ўлчами : 240´142 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

Саҳҳоф : Мулло Мирҳомид 1255 й.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган. варақларнинг чети намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

كفاية الشعبى (Кифоят аш-Шаъбий)

№ inv. MR 424 Муаллифи. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Амр аш-Шаъбий ал-Уструшаний (ваф. 404/1013 й.). …