Home / ЯНГИЛИКЛАР / ФАРДЛАР

ФАРДЛАР

Ул икки лаби рамзи дард аҳлиға қилмайдур,

Гул ғунчасидур гўё, бизларга очилмайдур.

***

Тутмағил, эй гул, равоким ишқинг ичра бир ғариб,

Ерга бош қўйгай хазон янглиғ сарғариб.

***

Борми экин ҳеч нима оламда ҳижрондин амон,

Ҳарнеким, ондин ямонроқ будур ондин ямон.

***

Қовун бирла узумнинг ҳажрида кўнглумда ғамҳар сў,

Оқар сувнингфироқидин кўзумдин ҳар дам оқар сув.

***

Ҳар вақтки кўргасен менинг сўзумни,

Сўзумни ўқиб англағайсен ўзумни.

***

Мурод васлинг эрур, айла ёд Бобурни,

Унутмағил яна бу номурод Бобурни

 (Сўзимни ўқуб англағайсен ўзумни китобидан)

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олими – йирик анжуманда

Бугун, 24 апрел куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом дини асл манбаларини талқин …