№ inv. MR 403/I
Муаллифи. Алоуддин ал-Муфтий Бухорий (XIII аср).
Фиқҳ. Муаллиф асар муқаддимасида 695/1296 йиллар Моварауннаҳр диёрида ислом дини заифлаша бошлагандан сўнг динни қайта мавқеини тиклаш мақсадида мазкур асарни ёздим деб айтади. Асар Бухорода ёзилиб ўша ердаги фақиҳлар орасида муҳокамадан ўтган. Сўнг Насрулло Ғозий Наврузбекхонга аталган. Насрулло Ғозий Наврузбекхон Олтин Ўрда саройининг сўнги хонларидан бири бўлиб, Олтин Ўрда тарихида аҳамиятли из қолдирган. Муаллиф асарда шариат аҳкомларидан 250 масалани баён этган. Шунингдек, Сарахсий (544/1149) нинг “Муҳит”, Маҳмуд Бухорий (ваф.570/1174) нинг “Татиммату фатово” каби асарларни зикр этган. Мазкур асарни Саййид Субҳонқули Муҳаммад Баҳодирхон (1091/1680-1114/1702) бўйруғи билан 1100 йилда китобдор Мирзо Барқийга таҳрир қилишни бўйирган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رب العالمين الصلاة والسلام على آدم ومحمد وما بينهما من الانبياء والمرسلين وعلى آله البررة الطيبين وصحبه…
Асар сўнги (в. 30б) :
…اکر کار سخن است برسر هم تا جم واكر بعمل صابط است بمورى محتاجم كفته اندكه جنين است
Библиография : СВР VIII, № 5873-5874, IX, № 6683 ; Вяткин, № 79 ; Кина I, № 1124-1127.
Колофон (в. 30б) :
تمت هذه النسخة الشريفه اامسمات الحيرت الفقها در شهر جمادى الثانى فى بادة الخوقند درموصع كمپر كوب روك فى يد عبدضعيف ملا عبد الحفيظ ابن داملا نياز محمد غفرالله ذنوبهما و ستر عيوبهما
Хаттот (в. 30б) : Мулло Абдулҳафиз ибн Домла Ниёз Муҳаммад.
Кўчирилган жойи (в. 30б) : Хўқанд (Кампир кубрук)
Настаълиқ. 30 варақ. (в. 1б-30б) ; 1б варақ бўш ; 19 қатор ; мистара ; пойгир йўқ ; сиёҳи қора ; ҳикоя ва масала номлари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´95 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси ўзиники эмас.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, баъзи варақлари титилган, варақлари намдан зарарланган.