Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ илмий ходимлари – Навоийдаги семинарда

Марказ илмий ходимлари – Навоийдаги семинарда

Юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, осойишталикни таъминлаш, юзага келиши мумкин бўлган турли салбий ҳолатларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида чин инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришда диний-маърифий соҳа ходимларининг иштироки муҳим аҳамиятга эга. Бу жараёнда расмий дин вакилларидан эса юксак билим ва тажриба талаб этилади.

Шу боис сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳани янада ривожлантириш, муқаддас Исломнинг асл инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг диний ва дунёвий билимларини юксалтириш, касбий кўникмаларини ошириш, соҳани малакали мутахассис кадрлар билан тўлдиришга устувор вазифа сифатида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу мақсадда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган расмий дин вакилларининг билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш мунтазамлик касб этган.

Айни кунларда Навоий вилояти имом-хатиблари учун ана шундай ўқув-семинарларнинг навбатдагиси ташкил этилди. Ўқув-семинарда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этмоқда.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Семинар мунозаралар майдонига айланди

Бугун, 2 май куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Самарқанд давлат …