Home / МАҚОЛАЛАР / АРАФА КУНИ ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

АРАФА КУНИ ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дуонинг энг яхшиси Арафа куни дуосидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган (зикр)нинг энг яхшиси “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр”дир” (Термизий, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан).
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Арафотда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам орқаларига мингашиб кетаётгандим. У зот икки қўлларини кўтариб дуо қилдилар. Туялари юриб кетиб, тизгин тушиб кетди. У зот шунда ҳам бир қўллари билан тизгинни ушлаган ҳолда иккинчи қўлларини кўтариб (дуо қилишда давом этдилар)” (Насоий, Аҳмад, Ибн Хузайма ривоят қилган. Ривоят санади саҳиҳ).
Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Арафа куни энг кўп қиладиган дуолари “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ. Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду биядиҳил хойру ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр” эди” (Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан лиғайриҳ).

Манба: @shoshuz

Check Also

ЎЗБEК ДАВЛАТЧИЛИГИ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА «НИЗОМ АТ-ТАВОРИХ»НИНГ АҲАМИЯТИ

Ўзбек давлатчилигини бошқарган сомонийлар, салжуқийлар, ануштегинийлар ҳамда мўғулларга қарамлик даври (1220–1370) тарихига оид манбалардан бири …