Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / التنقيح فى اصول الفقه (Ат-Танқиҳ фи усул ал-фиқҳ)

التنقيح فى اصول الفقه (Ат-Танқиҳ фи усул ал-фиқҳ)

№ inv. MR 426/III

Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Тожишариа ал-Бухорий

Фиқҳ. Мазкур асар ислом ҳуқуқи асосларига бағишланган бўлиб, унда Ислом динининг фиқҳ илмида Қуръони карим, суннат, ижмоъ, қиёс ҳамда истинботдан иборат эканлиги, фиқҳий соҳада чиқариладиган ҳар бир фиқҳий масалалар ечими ва қоидалар таҳқиқ ва тадқиқ асосида юзага келиши оят ва ҳадислар билан ёритиб берилган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 174б).

Асар боши (в. 174б) :

اليه يصعد الكلم الطيب من محامد لأصولها من مشارع الشرع ماء و لفروعها من قبول القبول نماء على ان جعل اصول الشريعة …

Асар сўнги (в. 268а) :

واما فى حقوق العباد كاملان مال المسلم و حكمه حكم اخويه ويحب الضمان لوجوب العصمة والله ولى العصمة والتوفيق

Колофон (в. 268а ) :

تمت هذه النسخة المباركة فى ليلة الجمعة من نسح شهر الشوال ختم بالخير والاقبال سنة ١٢٨٥

Кўчирилган сана (в. 268а) : Шаввол 1285/1868 й.

Настаълиқ. 95 варақ. (в. 174б-268а) ; 173б варвқда алломаларнинг туғилган ва риҳлат қилган йиллари ҳақида маълумотлар бор ; 174а варақ бўш ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; баъзи варақланинг ҳошиясида изоҳлар бор ; барча варақларнинг орасига қайдлар учун қўшимча варақлар қўйилган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 320´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, муқовалар жойидан ажраган, Таякиси йўқ.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 438 Қуръон. “Ҳафтияк” сўзи форсча бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Яъни …