№ inv. MR 274/II
Муаллифи. Хожа Муҳаммад Порсо (Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофиз ал-Бухорий (1345 й. Бухоро — 1419 й. Мадина)).
Фиқҳ. Фиқҳ. Мазкур асар Лутфуллоҳ Насафий Фозил Кайдоний (ваф. 750/1349 й.)нинг “Матолиб ал-мусолли” (Фиқҳ ал-Кайдоний) асарини Хожа Муҳаммад Порсо томонидан қилинган форсча таржима ва шарҳидир. Асар ислом оламида фиқҳий масалаларни ишлаб чиқишда муҳим ҳисобланган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 16а).
Асар боши (в. 1ба):
بدانک مصنف رحمةالله علیه ازجهت عمل باین حدیث…
Асар сўнги (в. 24б) :
… ضاکردن طبع وجود النهار افلابد من تف…
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 16а-24б) ; 12а-15а варақларда жума хутбалари бор. 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´130 mm. ; варақ ўлчами : 260´195 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган, баъзи варақларнинг матндан ташқари қисми йиртиб олинган.