№ inv. MR 274/ IV
Муаллифи – номаълум.
Фиқҳ ва калом. Асарда илмнинг фазилати, Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлиги, илму аҳком (илмнинг ҳукмлари) каби масалалар оят ва ҳадислар асосида қисқача ёритиб берилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 335б).
Асар боши (в. 335б):
سپاس وستایش مر خدای ر اعز و جل…
Асар сўнги (в. 342б) :
… وبهردودست ناکیرا وبهردو پانا روان وکما بین ودست…
Настаълиқ. 8 варақ. (в. 335б -342б) ; 333-334а варақларда фиқҳий масала, 334б варақда “Дар баёни Чиҳл байт дар баёни махориж” асаридан саккиз қатор ва 335а варақда хатми хожагаон, 343-346 варақларда фарзу айн ва дуолар бор ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ва баъзи муҳум сўзлар қизил; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 270´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси чаримдан, олди муқовасининг бир қисми ва таякси сақланиб қолган.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, китобнинг бир қисми муқовасидан ажралган.