№ inv. MR 426/II
Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 11б).
Асар боши (в. 11б) :
الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 173а) :
… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة اقل تحرى واكل فى الاختيار
Библиография : GAL I, 378 ; SB I, 648 ; BnF Arabe, № 907 ; Sarkis, col. 1200 ; СВР IV, № 3109-3128 ; Халидов, № 4050-4106 ; Қарши, № 8-12 ;Туркестон, № 35-43 ; Нукус № 28-35.
Колофон (в. 173а) :
تم تم تم ١٢٨٤
Кўчирилган сана (в. 173а) : 1284/1867 й.
Настаълиқ. 9 варақ. (в. 1б-9б) ; 10, 11а варвқларда масалалар бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фаслари қизил сиёҳда ; баъзи варақланинг ҳошияси ва матн орасида изоҳлар бор ; барча варақларнинг орасига қайдлар учун қўшимча варақлар қўйилган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 320´205 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси яшил рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, муқовалар жойидан ажраган, Таякиси йўқ.