№ inv. MR 430
Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).
Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Масоили шатто” (Ҳар хил масалалар)да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …
Асар сўнги (в. 156а) :
… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار
Библиография: GAL I, 378; SB I, 648; BnF Arabe, № 907; Sarkis, col. 1200; СВР IV, № 3109-3128; Халидов, № 4050-4106; Қарши, № 8-12;Туркестон, № 35-43; Нукус № 28-35.
Колофон (в. 156а) :
تمت الرسالة الشريفة مختصربيد عند الصصقا المحقرا… رحمة الله البار سنه ١٢٨٠
هرکه جواند دعی طمع دارم زانگه من بنده گناهکارم
شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز جمعه شد تمام
Кўчирилган сана (в. 156а) : 1280/1863 й.
Настаълиқ. 156 варақ. (в. 1б-156а) ; 1а варақда дуо бор ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора, китоб ва боб номлари қизил ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´70 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, олди муқова жойидан кўчган, варақларининг баъзи жойларини сичқон кемирган.