Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مختار الاختيار (Мухтор ал-ихтиёр)

مختار الاختيار (Мухтор ал-ихтиёр)

№ inv. MR 519

Муаллифи. Ихтиёр ибн Ғиёсиддин ал-Ҳусайний (в. 1б) (в. 927/1520 ёки 928/1521).

Фиқҳ. Асар уч мабҳасдан иборат бўлиб, унинг биринчи мабҳаси “Қози ва ҳокимларнинг расм-русумлари, одоблари ҳамда унга тааллуқли шарт ва ҳукмлари баёнида” деб, иккинчи мабҳаси “Ҳужжат ва васиқаларнинг шартлари ҳамда унга алоқадор қайд ва керакли нарсалар зикрида” деб, учинчи мабҳаси “Маҳзар ва сижиллар ҳамда у ҳақидаги инкор ва исботлар баёнида” деб аталган. Асар муаллифи Қозилар оиласида туғилиб, усган. У Ҳиротда темурийлар ва Исмоил Сафавий (1502-1524) даврида қози бўлган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б):

خطبه حمد لكتاب كريم حجة قاطعة لم تشب فاق بطغراه جميع الكتب اختيار كل مختار… فقول العبد الفقير الى الله الغنى اختيار بن غياث الدين الحنفى ختم الله عواقبه بالحسينى

Асар сўнги (в. 205б) :

… كتب هذا المذكر وصدروهذا الفوض والتقدير محسنى وانا العبد …

Колофон (в. 205б) :

وقد وقع الفراغ من تحرير هذه النسخه الشريفه ف شهر شوال تمت تمت سنه ١٢٧١

Библиография : СВР IV, № 3208-3209.

Кўчирилган сана (в. 205б) : 1271/1855 й. шаввол (апрель) ойи.

Настаълиқ. 205 варақ. (в. 1б-205б) ; +01, 02, 1а, 206, 207, 208 бўш варақ ; 17 қатор ; мистара ; баъзи варақларда изоҳ ва ҳошия бор ; пойгир ; сиёҳи қора ; китоб ва боб номлари қизил сиёҳда ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´95 mm. ; варақ ўлчами : 265´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Мулла Мир Ҳомид 1275/1858 й.

Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

النقاية (Ан-Ниқоя)

№ inv. MR 431 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Соний ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. …