Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Пахтачида маърифий суҳбатлар

Пахтачида маърифий суҳбатлар

Пахтачи туманидаги Маданият саройида “Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда маҳалла раислари, фаол хотин-қизлар, отинойилар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мулоқотда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, виждон эркинлигини кафолатловчи ҳуқуқий асослар, жамиятда бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги амалий тадбирлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг эътиқоди, ижтимоий-сиёсий қарашлари ва динидан қатъи назар, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларни турли ёт ғоялардан асраш бугунги давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир. Бу борада маҳалла тизими, фаол хотин-қизлар ва жамоатчилик вакиллари алоҳида ўрин тутади.

Тадбир иштирокчилари диний-маърифий ишларда жамоавий ёндашувнинг аҳамияти, аҳоли орасида соғлом фикрни мустаҳкамлашда мақсадли тарғиботнинг самараси ҳақида ўз фикр ва таклифларини билдирди.

Худди шундай учрашувлар туман таълим муассасалари раҳбарлари, педагоглар ва ёшлар етакчилари иштирокида ҳам ташкил этилди. Уларда маънавий барқарорликни таъминлаш, ахборот хатарларига қарши маърифий ёндашувни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Профилактик мулоқотда – тиббиёт ходимлари

Ўзбекистонда фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳада оқилона давлат сиёсатини юритиш устувор йўналишлардан бири …