Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО КОНГРЕССДА ИШТИРОК ЭТДИ

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО КОНГРЕССДА ИШТИРОК ЭТДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ва илмий ходимлар Йўлдошхон Исаев ва Ирода Даурбекова 5-8 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳридаги Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси” VII Халқаро конгрессида иштирок этди.

Конгресс ишида қирқдан ортиқ давлатдан келган 300 га яқин олим қатнашди. Анжуманнинг 5 та халқаро конференциядан иборат илмий қисмида 120 га яқин маъруза тингланди. Дастурдан “Ўзбекистон маданий мероси” туркумидаги 10 та янги китоб тақдимоти ҳам ўрин олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

 

Check Also

Яссавия тариқати ва маънавий мерос: Тарих, тадқиқот ва истиқбол

11 июнь куни Тошкентда “Турк дунёси ва Пири Туркистон: Яссавий йўли ва мероси” мавзусида халқаро …