Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

КОНГРЕСС ИШТИРОКЧИЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг Самарқандда ўтказилаётган «Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс асоси» VII Халқаро конгрессининг бир гуруҳ иштирокчилари ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамроҳлигида музей фаолияти ва ундаги экспонатлар билан яқиндан танишди. Уларга фаолият давомида эришилган илмий ютуқ ва муваффақиятлар ҳақида маълумот берилди.

Асосан Туркия ва Эрон илмий муассасалари вакилларидан иборат делегация аъзолари Марказда тадқиқотлар учун яратилган шарт-шароит ва илмий ходимлар қўлга киритаётган натижалардан мамнуният изҳор этиб, алломалар илмий-маънавий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш йўналишида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш истагини билдирди.

Мулоқот давомида илмий шериклик алоқаларининг истиқболлари муҳокама этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …