Home / МАҚОЛАЛАР / ЭРКАКЛАРНИНГ АЁЛЛАРДАН УСТУНЛИГИ КАБИ…

ЭРКАКЛАРНИНГ АЁЛЛАРДАН УСТУНЛИГИ КАБИ…

   Муҳаммад айтганлар: «Абу Тоййиб Ҳотим ибн Мансур Киссийнинг: “Муҳаммад ибн Исмоил ҳадис илмида ва иқтидорининг ўткирлигида Аллоҳ таолонинг мўъжизаларидан биридир”, – деганларини эшитдим».

   Муҳаммад айтганлар: «Абу Амр Мустанир ибн Атиқнинг: “Ҳофиз Ражо: “Имом Бухорийнинг бошқа олимлардан устунликлари эркакларнинг аёллардан устунлиги кабидир”, – дедилар. “Эй Абу Муҳаммад, Имом Бухорий олимларнинг ҳаммасидан устунми?” – деб сўрашганда, у киши: “Имом Бухорий Аллоҳ таолонинг ер юзида юрган мўъжизаларидан биридир”, – дея жавоб бердилар”, – деганларини эшитдим».

   Муҳаммад айтганлар: «Муҳаммад ибн Лайснинг ҳузурларида Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримий ва имом Бухорий исмлари зикр қилинганда, ўтирганлардан баъзилари Доримийни Бухорийдан устун қўйишганида: “Доримийни шеър ва араб тили қоидалари бобида Бухорийдан устун қўйсангиз бўлади. Аммо илмда бу кишини Бухорийдан юқори қўйманглар”, – деганларини эшитдим».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

“ЕТТИ ҚОЗИ” ФЕНОМЕНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ИСЛОМ ОЛАМИДАГИ НУФУЗИ

Кўпчилик халқларда етти сони хосиятли рақам ҳисобланади. Бу анъана муайян илоҳий мантиққа ҳам асосланган. Масалан, …