Home / МАҚОЛАЛАР / ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗАКОВАТЛАРИ, ИЛМЛАРИНИНГ КЕНГЛИГИ…

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЗАКОВАТЛАРИ, ИЛМЛАРИНИНГ КЕНГЛИГИ…

   Ҳофиз Абу Аҳмад Абдуллоҳ ибн Адий айтганлар: «Бир қанча шайхлардан эшитишимча, ҳадис илмининг пешволари Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг Бағдодга келганларини эшитиб, у кишининг ҳузурларига йиғилишибди. Улар имом Бухорийни синаш учун юзта ҳадисни ўн кишига матн ва санадларини алмаштириб, бир санадни бошқа матнга, матнни эса бошқа санадга қўйиб ёдлатишган эканлар.

   Барча тўплангач, улардан бири туриб, ўнталикдан битта ҳадисни Бухорийдан сўради. У киши: “Буни билмайман”, – дедилар. Иккинчисини сўради. “Буни ҳам билмайман”, – дедилар. Ҳатто ўнта ҳадисни сўради. “Буни билмайман” деган жавобни такрорлайвердилар. Олимлар бир-бирларига қараб: “Бу одам билиб турибди”,   дейишди. Бу илмлардан хабарсизлар эса, Бухорийни ожиз экан, ҳадисларни билмас экан, деб ўйлашди.

   Сўнгра иккинчи одам ўрнидан турди. Аввалгиси каби ҳадисларни чалкаштириб айта бошлади. Бухорий: “Буни билмайман”, – дердилар. Сўнгра учинчиси турди. Ўн киши шу тарзда юзта ҳадисни айтиб чиқди. У киши эса “Бунақасини билмайман”дан бошқа гапни айтмасдилар.

   Уларнинг саволлари тамом бўлганини билгач, ҳадис айтишни бошлаганга юзланиб: “Биринчи ҳадисинг бундай, иккинчиси бундай, учинчиси бундай,… ўнинчиси бундай”, – деб ҳар бир матнни ўз санадига қўйиб айтавердилар. Кейингиларини ҳам худди шу тарзда тузатиб айтдилар. Йиғилганлар тасаннолар айтиб, у кишининг ўткир қуввайи ҳофиза соҳиби эканликларига иқрор бўлишди».

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ХАЛИФАЛИКМИ ЁКИ ПОДШОҲЛИК? (Маҳмуд Абдулмўмин  (Ҳизбуттаҳрир)нинг халифалик даъволарига раддия)

Маълумки, Ислом дини аввалида мусулмонлар жамиятининг бошқаруви бевосита пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқарувларида …