Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИЛМСИЗЛИК ВА ЖАҲОЛАТ – ОНГ ВА ТАФАККУРНИНГ ЭНГ КАТТА КУШАНДАЛАРИ

ИЛМСИЗЛИК ВА ЖАҲОЛАТ – ОНГ ВА ТАФАККУРНИНГ ЭНГ КАТТА КУШАНДАЛАРИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабалар учун “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” мавзусида маърифий тадбир ва янги китоблар тақдимоти ўтказилди.

Унда сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимизда маънавият, маърифат масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани, бундан мақсад эса бугунги мураккаб ва таҳликали замонда юртимизда тинчлик ва барқарорликни, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, ёшларимизни миллий қадриятларимиз асосида ватанпарварлик, фидойилик ва яратувчанлик руҳида тарбиялашдан иборат эканини таъкидлади.

Марказ илмий ходимлари мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият қуриш йўлида диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ҳақида маълумотлар бериб, илмий фаолият давомида эришилган натижаларга тўхталди.

Тадбирнинг асосий қисмида фикрга қарши – фикр, ғояга қарши – ғоя, жаҳолатга қарши – маърифат билан курашиш зарурати нуқтаи назаридан ходимлар олиб бораётган илмий фаолият маҳсули – бир қатор адабиётлар тақдимот қилинди.

Иштирокчилар Марказнинг илмий натижаларини юқори баҳолаб, ёшларни илмга даъват этиш ва мутолаага чорлаш, бу орқали улар жаҳолат гирдобидан асрашга хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбир ниҳоясида университет кутубхонасига Марказ нашрлари тортиқ қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …