Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАЖОТ ФАҚАТ ИЛМ ВА ФАНДАДИР

НАЖОТ ФАҚАТ ИЛМ ВА ФАНДАДИР

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университетида “Илму маърифат – тараққиёт пойдевори” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Талабалар иштирокида ўтказилган анжуманни университетнинг она тили ва адабиёт таълими кафедраси доценти, филология фанлари доктори Марғуба Абдуллаева очиб, ғоявий зиддиятлар авж олган глобаллашув шароитида нажотни фақат илм ва фандан топиш мумкинлиги, ёшлар онгида мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантиришга эҳтиёж доимо долзарб экани ҳақида сўзлади.

 

Марказ илмий ходимлари маърузаларида маънавий баркамоллик, унинг мезонлари, илмнинг жамият тараққиётидаги ўрни каби масалалар ёритиб берилди.

Жоҳилликнинг асосий давоси – китоб ўқиш! Қалб чигалликларини ёзиб, кўнгилга ҳузур бағишловчи мутолаа жаҳолатга барҳам бериб, ҳаётнинг қоронғу йўлларини ёритиб боради. Зеро, инсонга илмдан кўра фойдалироқ ва аксинча, жаҳолатдан кўра зарарлироқ нарса йўқдир!

Тадбирда Марказ томонидан нашр этилган янги илмий адабиётлар тақдимот қилинди. Нашрларнинг мазмун-моҳияти ва маърифий аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб олди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …