Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЯНГИ УНИВЕРСИТЕТДА ЯНГИ НАШРЛАР ТАҚДИМОТИ

ЯНГИ УНИВЕРСИТЕТДА ЯНГИ НАШРЛАР ТАҚДИМОТИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ангрен университетида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий тадбир ҳамда Марказ янги нашрларининг тақдимоти ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, университет ректорати вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талабалар қатнашди.

Жорий йил февраль ойида очилган Ангрен университети таълимнинг 8 йўналишига ихтисослашган. Ушбу олий таълим муассасасига ҳозиргача 2 минг 500 га яқин талаба қабул қилинган.

Суҳбат тарзида ўтказилган тадбирда замонавий дунёда инсон қалби ва онги учун шиддатли кураш авж олаётган паллада турли ёт ғоялар ва ахборот хуружларига қарши тура олиш кўникмалари, кучли мафкуравий иммунитетни шакллантириш масалалари асосий мавзуни ташкил этди.

Тадбир доирасида талабалар Марказ томонидан нашр этилган китоблар билан таништирилди. Янги адабиётларнинг чуқур тарихий, теран маънавий ва юксак илмий аҳамияти борасида атрофлича тушунтириш берилди.

Марказ ходимлари йиғилганларни қизиқтирган барча саволларга илмий асосланган жавоблар қайтарди.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …