Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЯНГИ НАШРЛАР ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

ЯНГИ НАШРЛАР ТОШКЕНТ ИСЛОМ ИНСТИТУТИДА ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида янги нашрлар тақдимотини ўтказди.

Асосан талабалар иштирок этган тадбирда институт ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, илмий ишлар бўйича проректор, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори Соатмурод Примов юртимизда диний-маърифий соҳа ривожига қаратилаётган эътибор, аллома аждодларимиз илмий-маънавий меросини изчил ўрганиш учун яратилаётган кенг имкониятлар илмий муассасаларнинг ноширлик фаолиятини янада такомиллаштириш, чоп этилаётган китобларнинг сони ва сифати, маънавий қийматини оширишга замин ҳозирлаётганини таъкидлади.

Марказ директори Бош маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим аълочиси”, фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Тўраев ва илмий ходим Баёзхон Маҳмудов Абд ибн Ҳумайд Кешийнинг Марказ томонидан чоп этилган “Муснади Кеший”, Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон Доримийнинг “Суннани Доримий” асарлари, буюк алломаларимиз ҳақида 10 та ҳақиқат ва халқчил рисолалар каби нашрлар ҳақида маълумот берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар алломаларимиз ҳаёти ва илмий мероси муфассал ўрганилиб, уларнинг ақида ва калом илми ривожига беназир ҳисса қўшган бебаҳо асарларига тегишли бўлган илмий-изоҳли таржима ва қиёсий матнларни нашр этишнинг, халқ ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб қилишнинг, бу йўналишдаги илмий тадқиқотларнинг тизимли тарздаги давомийлигини таъминлашга эҳтиёж нуқтаи-назаридан марказ илмий ходимлари томонидан нашр эттирилган китобларнинг аҳамиятини юксак баҳолади.

Имом Бухорий халқаро илмийтадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …