Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ЁШЛАР ОГОҲЛИККА ЧОРЛАНДИ

ЁШЛАР ОГОҲЛИККА ЧОРЛАНДИ

Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари, институт ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди.

Тадбирни институтнинг Маънавият ва ёшлар масалалари бўйича проректори Отабек Ғайбуллаев очиб, мавзу юзасидан фикр-мулоҳаларини билдирди.

Бугунги кунда кишилар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг кўплаб таъсир воситалари эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига йўналтирилгани барчани бирдек ҳушёр торттиради.

Ёшлар билан ўтказилган мулоқотда турли ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш,  атрофдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустақил фикрга эга бўлиш кўникмаларини ошириб бориш, бунинг учун муттасил илм эгаллаш заруратига алоҳида урғу берилди.

Марказ илмий ходимлари Ж.Жумаев ва Б.Маҳмудов маърузаларида, шунингдек, давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг тобора ортиб бораётган аҳамиятига эътибор қаратилди.

Тадбирда ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолияти танқид остига олинди.

Маърузачилар талабаларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …