Home / ЯНГИЛИКЛАР / “МУСНАДИ КЕШИЙ” – ҚАДРИ ЮКСАК, ШАЪНИ ОЛИЙ АСАР

“МУСНАДИ КЕШИЙ” – ҚАДРИ ЮКСАК, ШАЪНИ ОЛИЙ АСАР

Доктор Муҳаммад Назир Айяд – Ал-Азҳар ислом тадқиқотлари мажмуаси бош котиби (Миср):

“Мунтахаб мин муснади Абд ибн Ҳумайд” номли ушбу улуғ китоб – қадри юксак, шаъни олий  асар бўлиб, аҳли илм ва фан намояндалари бунга шоҳидлик берган.

Бугун биз буюк олим ва ҳадис илми бўйича ёзилган энг яхши асарлардан бирининг қаршисида турибмиз. Айниқса, кўпчилик мусулмонлар Кешийни танимаган, асари кенг жамоатчиликка танитилмаган ҳозирги вақтда бу китобни таҳқиқ қилиб, нашр эттиришга кучли зарурат бор эди. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази амалга оширган ушбу муборак ишнинг аҳамияти мана шунда намоён бўлади. Унинг муҳимлиги Марказ тадқиқотчиларининг аждодлар меросига эътибори, кенг оммага етказиш борасидаги фаолияти, муаззам бу хазинадаги жавоҳир ва гавҳарларни кашф этишга иштиёқмандлигида ўз ифодасини топади.

Аллоҳ таолодан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига,  раҳбарияти ва илмий ходимлари меҳнатига баракот беришини, бу ишни уларнинг савобли амаллари қаторига қўшишини сўраб қоламан. Албатта, Жаноб Пайғамбаримизга, у кишининг оила аъзоларига, саҳобалари ва дўст тутганларига Аллоҳнинг салавоту саломлари бўлсин!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғибот тадбирлари бошланди

Ўтаётган ҳафтада Самарқанд вилоятидаги маҳалла ва таълим муассасаларида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида кенг …