Home / МАҚОЛАЛАР / ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙНИНГ  “МАҚОСИД УЛ-ФАЛОСИФА” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ: МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙНИНГ  “МАҚОСИД УЛ-ФАЛОСИФА” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ: МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

Имом Ғаззолий (1058-1111) шахсияти илм-фан тараққиёти ва ривожида юксак аҳамият касб этади. У илмий фаолияти ва ҳаёти билан Шарқ ва Ғарб фалсафа илмига ўз ҳиссасини қўшиб, ғоявий-мафкуравий, сиёсий, маданий ва ахлоқий қарашларнинг шаклланишига фавқулодда кучли таъсир ўтказди. Мустақиллик йилларида мутафаккирнинг илмий меросини ўрганишга катта эътибор қаратила бошланди. Ғаззолийнинг ҳаёти, илмий-маънавий мероси ва тасаввуфий-фалсафий ҳамда ахлоқий қарашлари  тўғрисида тадқиқотчи олим, файласуф ва шарқшунослардан М.Н.Болтаев [4,2-7], Г.Н.Наврўзова [8,103-105], Ҳ.Саломова [10,152-156], А.Зоҳидов [2,120], М.Қодиров 11,168-176, Р.Исоқжонов [7,69-86]лар фалсафий таҳлил олиб борган.

Ғаззолий илғор илм-фанга, фалсафага, қолаверса, ғулучи тасаввуфга ва энг асосийси, шиъа-исмоилийлар (Ботиний-Таълимий)нинг бидъат мазҳабларига қайси ғоялар, шакл ва усулларни қўллаган ҳолда кураш олиб борган эди?!:

  1. 1. Расмий сунний ислом шариат, Калом номидан қатъий рад этувчи, тақиқловчи ва муросасиз қораловчи фатволарни халифа ва ҳукмдорлар номидан эълон қилиш, улардаги мақсад, вазифаларнинг барча жамият аъзолари томонидан бажарилишига эришиш;
  2. 2. Юқорида санаб ўтилган зумралар вакиллари билан очиқ, оммавий ва катта уламолар жам этилган ижтимоий-сиёсий баҳс-мунозараларга киришиш;
  3. 3. Махсус, у ёки бу мавзуларга бағишланган асар ёзиш, ундаги баён, таҳлил, тадқиқотларни “Катта шарҳ”, “Ўрта шарҳ” ва айрим, кичик парчалар, иқтибосларга бағишлаб, асосан муаллифнинг мустақил, оригинал тадқиқотига айланиб кетадиган “Прафраз шарҳлар” тарзида ёзилар эди.
  4. Ғаззолийнинг фалсафий фанлар борасидаги илк ижтиҳод-риёзатлари ва уларнинг араб-мусулмон фалсафаси тараққиётидаги ўрни, аҳамиятини яққол кўрсатадиган мазмун, йўналишда ёзилганини кўриш мумкин.
  5. Ғаззолий“ Мақосид ул-фалосифа”, “Таҳофут ул-фалосифа”, “Ал-Мунқиз мин аз-залол” асарларидаги ғоялари ва концепцияларида диний-ирфоний ва илмий қизиқишлари учун асосий, бош мақсад эмас, балки танқид, ғоявий-мафкуравий кураш билан боғлиқ прагматик мақсад, вазифаларни кўзлаган. Яъни диний, назарий-илмий, фалсафий мақсадлардан кўра, бутун араб-мусулмон жамияти, сунний давлат сиёсати мақсад, вазифаларини бажариш, аниқроғи ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган.
  6. Шундай бўлишига қарамай, тарихан ва объектив олиб қаралганда, Ғаззолийнинг фалсафага алоқадор ғоялари, шиддатли ғоявий-мафкуравий кураши, нафақат Ўрта ва Яқин Шарқ фалсафаси, балки бутун Ўрта аср жаҳон илм-фани, фалсафаси, диний-мистик фалсафаси таълимотларининг тараққиётида жуда муҳим, ҳал қилувчи ўрин тутганига амин бўламиз. Уларни қуйидаги бандларда хулосалаб, гуруҳлашимиз мумкин:
  7. 1) Ғаззолийнинг илм-фан, фалсафага оид қарашлари, энг асосийси бутун араб-мусулмон жамиятини ҳимоя қилиш борасидаги қарашлари, қатъий мавқеидаги позицияси, шиддатли кураши, гарчи негатив маъно ва аҳамиятга эга бўлган бўлса-да, Ўрта аср араб-мусулмон илм-фани, фалсафаси тараққиётига сезиларли, ҳушёр торттирувчи, динамизм бағишловчи таъсир кўрсатди дейишимиз мумкин.

2) Ўрта ва Яқин Шарқ илм-фанининг етакчи мактаблари – “Машшоиййун” ва “Табииййун”нинг етакчи дарғалари Жобир, Хоразмий, Фарғоний, Закарийё ар-Розий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Мискавайҳ, Беруний, Умар Ҳайём ва бошқаларнинг илмий-фалсафий ғоялари, принцип, усул ва қадриятлари, Ғаззолийнинг икки шоҳ асарида 20та  ғоя ва хулосалари билан назарий-методологик аҳамият касб этган.

3) “Жаҳон фалсафаси” ва “Асл фалсафа”нинг тугал ўзига хослигини, тараққиёт йўлини, босқичлари ва шахсиятларини, энг муҳим ютуқ ва натижаларини фалсафий-тарихий тўғри тасаввур қилиш, қайта тиклаш (редукция қилиш) имконияти вужудга келган эди.

4) Қолаверса, қатор манбашунослар, тадқиқотчилар тўғри таъкидлаганидек, Имом Ғаззолийнинг асарлари илк Ўрта асрларда ва кейинги даврларда ҳам Афлотун, Арасту Форобий, Ибн Синонинг асарлари, уларнинг ғоялари, илғор хулосаларини лўнда, мукаммал ифодаловчи манбаалар  сифатида Маймонид, Ибн Зурнинг асарлари, таржима ва шарҳлари, қолаверса, Фома Аквинский, Улуғ Альберт каби христиан “Авлиё Оталар”и учун асосий манба ролини ўтаган.

5) Ғарбий Европада Форобий, Ибн Сино, Беруний, Ибн Рушд, Ғаззолий,  Хайёмнинг илғор ғояларига қарши уч-тўрт асрлик муросасиз кураш (XII-XVII асрларда) ўрнини, уларнинг ғояларини ижодий ва мақсадли истифода қилиш, “ўзлаштириш” ва шу асосда ўз мустақил (оригинал) асарларини ёзиш йўлга қўйилган эди. [3,105]

  1. Ўрта ва Яқин Шарқ араб-мусулмон маданияти, илм-фани, фалсафасининг фақатгина “Дунёвий илмлар” деб қаралган Калом, Қисос, Сира – Мағозийлар, Фиқҳ, араб тили сарфи ва наҳви, Қиёс (Мантиқ) , Тибб илмлари, Шажара, Кунья, Нисба, Илми Ҳилафийат, “Асмаъи ҳусна”, фарзиёт илмлари [2,13-19] яхши маълум.

Юқорида санаб ўтилган барча исломий, шаръий ва ирфоний дунёвий, ҳамда “бидъат илмлар”, таълимотлар, уларнинг шахсиятлари, муаммолари, тушунча, категориялар тизимининг  ўзини, уларга хос Усул ва Фуруъ каби ўнлаб илм фан, фалсафа соҳасининг муаммоларини таҳлил этганимизда жуда катта тадқиқот объекти, мавзулари, муаммолари, функциялари мажмуъини кўришимиз мумкин.

Имом Ғаззолий умумлаштирувчи мухтасар ва “Катта шарҳ” усулида “Мақосид ул-фалосифа”,“Таҳофут ал-фалосифа” асарларини ёзган. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, бундай  фундаментал асарлар ҳар куни, ҳар ким томонидан ёки тасодифан ёзилавермаган. Агар Имом Ғаззолий ўзининг юқорида кўрсатилган ҳар икки асарини ўз ҳукмдори, ҳамда Бош Вазир Низом ул-мулк кўрсатмаси билан ёзган бўлса, Ибн Рушд ўз “Таҳофут…”ини Калом вакилларининг асарлари, фалсафага нисбатан қақшатқич “ўлим зарбаси” сифатида, фалсафани енгиш, хўрлаш ва уни Калом илоҳиётига тобе – “хизматкор”га айлантириш ниятида қилинган очиқ тажовуз, ҳужумга жавоб тариқасида, яъни виждон амри билан ёзган эди. Яъни, Ғаззолийнинг 400га яқин асарларининг рўйхатига назар ташласак, кўрамизки, бу рўйхатда бирорта соф фалсафий асар йўқ. Фалсафанинг муаммолари ёки уни ўрганиш, муаммоларини тадқиқ этиш мақсадида ёзилган соф фалсафий асар тилга олинмаган. Зеро, Ғаззолий файласуф бўлмаганидек, фалсафанинг муаммолари бўйича асар ёзиши мумкинлигини тасаввур қилиб бўлмас эди.

Чунки, аслан фалсафа билан шуғулланмаган, бунинг устига, ўзи кўзга кўринган ва нуфузли расмий сунний ислом, шариат олими, мутакаллим, фақиҳ бўлиб, ҳатто, ислом, шариат илмларининг ҳаммасида ҳам, масалан, тафсир, ҳадис илмларида ўз принципларига кўра чуқур, тугал шуғулланган эмас. Аксинча, Субқий, Суютий каби муаллифларнинг таъкидлашича, Имом Ғаззолий тафсир, ҳадис илмида бир мунча заиф ва эътироф ҳам этилмаган эди-да?! [6,220-223]

Энди Имом Ғаззолийнинг юқоридаги шарҳ усуллари, методларидан фойдаланиб ёзган танқидий, фалсафий асарларини фалсафий-тарихий таҳлилига ўтсак. Мутафаккирнинг бу ҳақда ёзган биринчи тавсифий, илмий ва тарихий тузган асари “Ал мақосид ул-фалосифа”дир.

Аввало, алоҳида таъкидлаш ўринли бўладики “Мақосид…”ни ўша даврда оғир фундаментал баҳс-мунозара олиб боришнинг қатъий талаби ҳисобланган баҳс қилинаётган асар матнини бутунлайича, ҳеч ўзгартиришсиз, яъни “нуқтадан нуқта, вергулигача” холис келтириш, боз устига муаллифнинг муҳокама қилинаётган мавзу, муаммонинг моҳиятий таърифи, талқинини муайян мунтазамлик, мантиқий изчилликда, келтира олиш талабини, ҳозир биз тушунадиган маънода, ўзлаштириш (плагиат) деб қабул қилмаслик зарур. Балки, бошланиши кўзда тутилаётган баҳс-мунозара мавзуси, муаммоси устида энг биринчи қадамдаёқ манба матнини ўта аниқ, тартибли келтириш, чалкашлик ёки атайлаб матнни бузиб келтирилишига йўл қўймаслик, ўринсиз тафсилотларни мухолиф томонга, муаллифга нисбат бермаслик ва баҳс-мунозарани аввал бошдан соғлом, собит ният билан бошлаш, ҳар икки томоннинг баҳс мунозарадан мақсади ўта жиддий, холис эканини  яққол кўрсатиш, фақат ва фақат илмий ҳақиқатни аниқлаш, аподейктик исбот-ҳукмга эришишни қатъий ўрнига қуйишга интилишини кўрсатиш учун қилинган.

Имом Ғаззолийнинг илмий, диний, ирфоний ёки таълимий ҳақиқатларни аниқлаш исботлашга интилишидаги қатъийлиги, шиддатининг кучлилиги, муросасизлиги шунда эдики, у ҳатто, мухолифлар, масалан, Форобий ёки Ибн Синонинг ўзи қандайдир мажҳул ниятларда, атайлаб ёки бирон бир конъюнктир талаб, масалан, муомала-мулозамат заруратидан келиб чиққан ҳолда, ўз матнларига ўзгартириш киритиш ва шу билан мантиқий исботга эришиб бўлмайдиган  “далиллаш”, “исботлаш” қопқонига тушириш ниятида, асарлари матнига, ўзларига нисбат берилишига йўл қўймаслик жиҳатидан асосий матнни нуқсонсиз, айниқса, иқтибос, ҳаволаларни тўғри келтириш, ҳатто саҳифаларни чалкаштирмасдан келтиришни талаб қилган.

Баъзан эса, маълумотларни, қўшимча шоҳидликларни келтиришни, асосий матнга нисбатан шундай аниқликда келтиришга эришганки, матнни ўқиган, муҳокамасида қатнашаётган ихлосмандлар Имом Ғаззолий ўзи кимнинг гапи ҳақида сўз юритаётганини ажрата олмайдиган даражада мураккаб, муфассал далиллаш, исбот усулларига мурожаат қилиб, бу борадаги ўз устунлигини моҳирона намоён қила олган. Бу ҳақда, мутафаккир Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.)! ва Хорис ал-Мухосибий орасида бўлиб ўтган ана шундай мураккаб баҳс-мунозара мисолини, ҳамда ўзи ҳам муайян пайтларда ана шундай “сунъий чалкаштириш”га йўл қўйгани ва ундан қандай чиққани мисолини келтириб ўтган [5,233-235].

Имом Ғаззолийнинг  фалсафий баҳс-мунозарада баъзан ана шундай фавқулодда ҳолатларни вужудга келтира олгани, улардан моҳирона чиқиб кетганидан сабоқ чиқариб, биз ҳам ўз навбатида Имом Ғаззолийнинг “Ал-Мақосид…” асари мундарижаси, бўлим, боб ва фаслларини бир мунча муфассал келтириб, тавсифлашга уринамиз.

Имом Ғаззолийнинг бу асари муқаддима ва учта асосий қисмдан иборат. Мутафаккир муқаддимада аввало файласуфларнинг номувофиқлиги, қарашларидаги зиддиятларни, саросимага тушиб, ғазабланишларини очиб берадиган тушунарли асар ёзишни таъкидлайди. Шу боисдан ҳам уларнинг фикрларини ҳар томонлама тушуниш истагини билдиради. Шу нуқтаи-назардан мутафаккир файласуфларнинг метафизика, табиатшунослик ва мантиқ фанларидаги мақсадларини қамраб олувчи номувофиқликларини тўғри ва нотўғрига ажратмасдан, ихчам ва қисқа қилиб кўрсатишни ўринли, дейди. Унинг мақсади фақат файласуфларнинг қарашларини ўрганиш эканини ҳам таъкидлайди. Шундан сўнг мутафаккир файласуфларни қизиқтирадиган тўртта фанлар гуруҳи борлигини таъкидлаб, бу фанларга қисқача баҳо беради.

  1. Математика фанлари. Унинг учун математика арифметика ва геометриянинг заруриятлари ҳақида эмас, балки геометрия ва арифметиканинг ўзи ҳақида ўйлайди. Арифметика ва геометрия ақлга зид бўлмаганидек, уларни инкор этиш ёки рад этиш ақл учун мумкин эмас. Бундай ҳолда бу илмларни батафсил баён қилишга уринишдан маъно йўқ, дейди у.
  2. Метафизика фанлари. Ғаззолийнинг мулоҳазаларига кўра, файласуфларни кўпчилигининг бу илмлар тўғрисидаги қарашлари ҳақиқатга тўғри келмайди ва уларда бу масалада ҳақиқат кам.
  3. Мантиқ фанлари. Унинг фикрича, файласуфлар бу соҳада умуман тўғри услубга таянади. Уларнинг илмида кам хато бор. Мутафаккирнинг эътирофича, файласуфлар ҳуқуқ аҳлига маъно ва мақсадларда эмас, балки ўз тушунча ва кўчирмаларида қарши чиқади. Уларнинг мақсади далилларни олиш усулларини безашдир. Бу фикр мутафаккир қабул қилган фикрдир.
  4. Табиий фанлар. Мутафаккирнинг эътирофича, бу фанларда ҳақиқатни ботил аралаштириб, аниқликни хатога қиёслаган ва бу фанларда ғолиб ва мағлубни аниқлаб бўлмайди. Ғаззолий файласуфлар қизиққан илмларни шу тарзда қисқача баҳолагандан сўнг, бу асардан сўнг “Таҳофут ул-фалосифа” номли асар ёзишини ва бу асарида нотўғри деб ҳисобланган қарашларни баён этишини таъкидлайди ва кейин уларнинг қарашларини жиддий танқид қилади. Биринчидан дейди аллома, у мантиқ илмидан бошланади. Бу бизнинг хулосамизни тақдим этадиган қисмдир. Шу тариқа Ғаззолий мантиқ илмининг фойдаси, бу илмнинг қисмлари ва тартиби тўғрисида фикр юритади. Унингча, мантиқ фани тўғри таъриф ва қиёсни нотўғри таққослаш ва таърифдан ажратувчи қонун бўлиб, аниқликни ифодаловчи маълумотни ифода этмайдиган маълумотдан ажратувчи фандир. Ишонч. Бу фан бошқа барча фанларнинг ўлчови ва кўлами ҳисобланади. Мантиқнинг фойдаси билимни жаҳолатдан ажратишдир. Бошқача қилиб айтганда дейди аллома, мантиқнинг фойдаси билимдан фойдаланишдир. Илмнинг фойдаси абадий бахтга эришишдир. Бахтга эришиш учун қалбнинг камолотига, покланиш ва покланишга асослангани рост экан, мантиқ албатта, катта фойда келтирадиган фан соҳасидир [6,41-43].

Имом Ғаззолийнинг фикрича, бу фанлар бир қанча бўлимларга бўлинган бўлса-да, улар асосан икки қисмда жамланган: Тасаввур ва тасдиқ.

а) Тасаввур: Буни аллома буюм, дарахт, фаришта, жин ва шунга ўхшаш атамаларда назарда тутилган маънони идрок этиш, бирлик ифода билан ифодаланган моҳиятларни текшириш ва тушуниш орқали англашдир, деб тушунтиради.

б) Тасдиқ: Ғаззолий ҳар бир тасдиқ икки вакилликдан кейин келади дейди. Масалан, дунё ортидан эмас деган фикрда иккита тушунча бор. Биринчиси, соҳа; иккинчиси ҳадис тасаввуридир. Агар коинот ҳақидаги тушунчалар ва ҳадислар маълум бўлмаса, бу таклифни тасдиқлаб бўлмайди. Таклиф тасдиқланиши ёки сохталаштирилиши учун таклифни ташкил этувчи атамаларнинг маънолари маълум бўлиши керак.

Имом Ғаззолий тасаввур ва тасдиқнинг ҳар бири ҳаракат ва фикрлашсиз идрок қилинадиган ва ҳаракат билан идрок қилинадиган икки қисмга бўлинишини айта туриб, ҳаракат талаб қилмасдан тасаввур қилинган объектлар ва сай-ҳаракат билан амалга оширилган тасаввурларга руҳлар, фаришталар, жинлар ва моҳияти яширинган нарсаларнинг ҳақиқатларини билиш деб кўрсатади. Тасдиқлаш дейди Ғаззолий, иккининг бирдан каттароқ экани каби қоидалар априори, яъни ақлдаги мажбурий қоидалардир. Бунга ақлнинг фикр ва ҳаракатсиз эга бўлган ҳис-туйғулари, розилиги ва бошқа билимларини қўшиш мумкин. Ғаззолийнинг ёзишича, улар ўн уч қисмга бўлинган. Мутафаккир керак бўлганда улар ҳақида гапираман, дейди. Иккинчисига, яъни тасдиғи сифатида ҳаракат ва тафаккур билан идрок қилинадиган, оламнинг кейинроқ яратилгани, ўлимдан кейин қайта тирилиши, гуноҳ ва ибодатларнинг ажр-савоб берилиши ҳақидаги ҳукмларнинг тасдиғи ва шунга ўхшаш ҳукмлар мисол бўла олади. Ҳомиладор бўлиш учун куч талаб қиладиган нарсалар ҳақидаги билимни фақат таъриф орқали олиш мумкин. Тасдиқланиши сай-ҳаракатни талаб қиладиган нарсалар ҳақидаги билимни фақат далил (ҳужжат) билан олиш мумкин. Буларнинг ҳар бири учун аввалдан маълум бўлиши вожибдир [6,53].

Ғаззолий таклифларнинг турлари ҳақида фикр юритар экан, уларни қуйидагича тартибда изоҳлайди. а) Юклама ва шарт асосига кўра, таклифлар. Булар ҳам икки қисмга бўлинади: 1. Юкламали таклифлар; 2. Аралаш, шартли таклифлар. б) Юкламаларга кўра, таклифлар. в) Мавзуларига кўра, таклифлар. г) Юкламанинг мавзу билан алоқаси нуқтаи-назаридан таклифлар. д) Таклифларни бир-бирини тақозо қилиши. е) Инъикос ҳолатига кўра, таклифлар [6,58-65].

Имом Ғаззолий қиёс қилинадиган таклифларнинг бирлашуви ҳақида фикр юритар экан қиёснинг шаклларига қуйидагиларни киритади: Муайян қиёслар (дедукция), танлама (истисноли) қиёслар, зиддиятли қиёс, истиқро (индукция) қиёс, аналогия (тамсил), қўшма қиёслар. Шундан сўнг, Ғаззолий қиёснинг шакллари тўғрисида фикр юритади. Улар қуйидагилар: Аввалиййат, махсусот, мужаррабат, мутаъвотир маълумотлар. Қиёсни табиий равишда ўзида акс эттирган таклифлар (Фитриййат): Маҳлиййот, машҳурот, мақбулот, мусалламот, мубашшиҳот, зоҳирда машҳурлар, мазнунот, муҳайюлот, тамойилларнинг фойдаланишига оид, қиёсга оид сўнг сўз.

Ғаззолий бурхон ва қиёснинг қўшимчалари ҳақида фикр юритар экан буларни қуйидагича кўрсатади. а) Билимга оид саволлар ва уларнинг қўшимчалари. б) Бурхоний қиёслар. в) Бурхоний илмларнинг қўлланилган ўринлари. г) Бурхон тамойилларининг шартлари. Шу билан аллома асарнинг мантиқ бўлимини якунлайди.

Асарнинг илоҳиёт бўлими икки муқаддима билан бошланади. Биринчи муқаддимада илмларнинг таснифи, иккинчи муқаддимада эса математика, табиат ва метафизик билимларнинг мавзуларига оид маълумотлар билан давом эттирилади [6,108-111]. Бу бўлим жами бешта мақоладан иборат бўлиб, биринчи мақолада борлиқнинг қисмлари, ҳукмлари ва индивидуал алоқалари деб номланади. Бунда жавҳар ва алоқа сифатида борлиқ, жисмнинг ҳақиқати, жисмларнинг фарқли бирлашув ўлчамлари, модда (Хаюло) ва шаклнинг мустақил бўлмаслиги, алоқалар, алоқаларнинг турлари тўғрисидаги [6,113-152] ўзига хос қарашларни илгари суради.

Бўлимнинг иккинчи мақоласи мажбурий борлиқ, зоти ва сифатлари тўғрисида [6,163-173], учинчи мақола илк борлиқнинг сифатлари, даъволар ва кириш, сифатларга оид охирги сўз билан якунланади [6,174-195]. Тўртинчи мақола борлиқларнинг қисмлари бўлиб, унда ҳаво жисмлари тўғрисида [6,198-210], бешинчи мақола эса, ашёнинг илк тамойилдан пайдо бўлиши, сабаб ва сабаблиликнинг тартиби, сабаб ва сабаблиликнинг сабаби бўлган Зотга юксалиши тўғрисидаги қарашлар [6,224-234] билан якунланади.

Асарнинг учинчи бўлими табиат билимлари деб номланади ва беш мақолани ўз ичига олади. Биринчи мақола барча жисмларда бўлган умумий хусусият, ҳаракат, макон тўғрисида фикр юритилади. Аллома иккинчи мақолада оддий жисмлар ва хусусий маконлар тўғрисида, учинчи мақолада аралашмалар ва бирлашмалар тўғрисида, аралашманинг (мижоз) ҳақиқати, элементларнинг дастлабки уюми, буғ моддасидан атмосферада пайдо бўладиган нарсалар, тутун моддасидан шаклланган нарсалар, маъданларга оид қарашлар тўғрисида, тўртинчи мақолада наботот, ҳайвоний ва инсоний нафс, зоҳирий идрокларнинг ҳақиқийлиги, ички ботиний туйғулар, инсоний нафс тўғрисида, бешинчи мақолада фаол ақлдан нафсларга берилганлар [6,312] тўғрисида ўз қарашларини муфассал баён этади.

Имом Ғаззолийнинг икки йилдан кўпроқ давом этган фалсафий изланишлари Фаробий ва Ибн Синонинг асарлари асосида амалга оширилган. Ушбу тадқиқотларга қўшимча равишда, биринчи навбатда файласуфларнинг даъволарини очиб бериш мақсадида “Мақосид ул-фалосифа” асарини ёзади.

Хулоса қилиб айтганда, Имом Ғаззолийнинг фалсафага муносабати шундаки, у муаммога илмий таҳлиллар ва мулоҳазалар асосида тўхталиб, уни “Мақосид ул-фалосифа” асари билан тасдиқлаган буюк мутафаккирдир. Ўз даврининг бир қатор фалсафий таълимотларини рационал-мантиқий услубда инкор этган Ғаззолий ақлий тафаккур ва фалсафага умуман қарши эмас эди. Ғаззолий ақли ва фалсафанинг инкори сифатида тақдим этилган учрашув, аслида илмий жиҳатдан тасдиқланмаган. Бу унинг ғояларига зид келади ва фалсафанинг кейинги таназзулига учраши натижасида ўз-ўзидан пайдо бўлган даъводир. Ғаззолий диндор мусулмон сифатида ислом таълимотини ҳимоя қилган бўлса-да, ақидаларнинг ҳақли консерватизми таъсирига тушмаган, ақл-идрокка муносиб эътибор бера олган.

 

Адабиётлар:
  1. Абдуламир ал-Аъсам. Ал-файласуф ал-Ғаззолий. Қоҳира, Дор қибои л-ит-тибоат ва-н-нашр ва-т-тавзиъ, 1988. 286 б.
  2. Абдуқодир Зоҳидов. Туркистонда Ўрта аср араб-мусулмон маданияти. Тошкент: Фан, 1993. – 120 б.
  3. Р.М.Баходиров.Об энциклопедичес ком труде хорезмского ученого Х в “Мафатих ал-улум”(“Ключи наук”) Москва: Наука. 1979) // Письменные памятники Востока). сс.13-19;
  4. М.Н.Болтаев. Имом Ғаззолийнинг ирфоний таълимоти // Бухоро университети илмий ахборотлари – 2002. № 2 – Б. 2-7.
  5. С.Н.Григорян. Из истории философии Средней Азии и Ирана VII-XII вв. Москва: Изд-во АНСССР, 1960. – 330 с.
  6. İmam Gazzâlî. Makâsidu‘l-Felâsife (Felsefenin Temel İlkeleri). tahkik: Süleyman Dünya. Trc. Cemaleddin Erdemci. İstanbul: Vadi Yayınları, 2. b., 2002. 312 s.
  7. Р.Исоқжонов. Ислом фалсафаси. Тошкент: Тошкент ислом университети, 2012. – Б. 69-86
  8. Г.Н.Наврўзова. Ғаззолийнинг фалсафага муносабати. Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари.(Тўплам). Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти, 2011. 1-китоб. – Б. 103-105.
  9. И.П.Петрушевский. Ислам в Иране в XII – XV веках. (Курс лекции). Л: Изд-во Ленинград. Ун-та, 1966. – 400 с.
  10. Ҳ.Саломова. Ғаззолий ва мезон // Шарқ юлдузи – 1996. -№ 5. – Б. 152-156.
  11. М.Қодиров. Марказий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқнинг фалсафий тафаккури (ўрта асрлар). Тошкент: ТошДШИ нашриёти, 2010. – Б. 31. 168-176.

 

Фируз МУЗАФФАРОВ,
БухДУ фалсафа доктори (PhD), доцент

Check Also

ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА ХАЙРИЯ ВА ҲОМИЙЛИК ФАЗИЛАТЛАРИ: “ВАҚФ” ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ ФАОЛИЯТИ МИСОЛИДА

Маълумки, хайрия ва ҳомийлик қадриятлари Ўзбекистон тарихининг турли даврларида турли кўринишларда акс этиб, ҳар хил …