Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ТАШРИФЛАР

МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИ ДОИРАСИДАГИ ҚИЗИҚАРЛИ ТАШРИФЛАР

Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказларининг Туркия Республикасида малака ошираётган илмий ходимлари ўқув дастуридаги дарслардан ташқари вақтда мамлакатнинг нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда йирик маърифат масканларида ҳам тажриба орттиришмоқда. Жумладан, тадқиқотчилар Анқара Йилдирим Боязид университетининг Ислом билимлари ва илоҳиёт факултетида бўлишиб, олийгоҳнинг бой кутубхонаси, қўлёзмалар, реставрация, ноёб коллекциялар бўлимлари фаолияти, таълим жараёнлари ҳамда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

   

Илмий ходимлар Туркиядаги энг йирик – Миллат кутубхонасига ҳам ташриф буюришди. Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кутубхонанинг 2020 йил февралда бўлиб ўтган очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этган.

  

Жами 4 миллион босма нашрларга эга 11 қаватли кутубхона бир вақтнинг ўзида беш ярим минг нафар китобхонга хизмат кўрсатади. Китоб жамғармасида 100 дан ортиқ давлатлардан келтирилган 134 тилдаги китоблар жамланган. Улар орасида Президентимиз томонидан совға қилинган адабиётлар ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр қилинган “Ўрта аср шарқ алломалари энциклопедияси” ҳам бор. Ушбу китоблар Ўзбекистондан келтирилган диний ва дунёвий адабиётлар билан биргаликда махсус ташкил қилинган “Ўзбекистон бурчаги”да сақланмоқда.

Тадқиқотчиларимиз кутубхона заллари, қўлёзмаларни сақлаш ва реставрация қилиш бўлимлари фаолиятини яқиндан ўрганиб, қўлёзмаларга ишлов бериш борасида тажриба алмашдилар.

   

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«ЗАРАФШОН ВОҲАСИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИ ТАРИХИ: НАҚШБАНДИЯ, ЯССАВИЯ, КУБРОВИЯ (XV-XIX АСРЛАР)»

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ✅  Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари …