Home / ЯНГИЛИКЛАР / Ҳаж ва Умра зиёрати олдидан Индонезия, Малайзия вакиллари Ўзбекистонга келади

Ҳаж ва Умра зиёрати олдидан Индонезия, Малайзия вакиллари Ўзбекистонга келади

Энг аввало, мамлакатга хорижий фуқароларнинг эркин кириб келиши учун электрон кириш визаларини бериш тизими, бугунги кундаги каби фақатгина 50 та мамлакат фуқаролари учун эмас, балки бошқа мамлакатлар фуқаролари учун ҳам қўлланилади. Шу маънода, 2019 йилдан бошлаб электрон кириш визаларини бериш тизимини такомиллаштириш ва ундан фойдаланувчи мамлакатлар сонини кескин ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилади.
 
Айни вақтда юртимизнинг транспорт тизими, хусусан йўловчи ташишдаги муаммолар мамлакатнинг ичида сайёҳларни эркин ҳаракатланишида чекловлар яратмоқда. Бунга сабаб эса, транспорт тизимида транспорт турларида йўловчиларни ташишнинг ягона мувофиқлаштирувчи сиёсати мавжуд эмас. Бу эса туристларнинг транспорт харажатларини ўсишига ва мамлакат ичида саёҳатлар сонининг етарли даражада ўсмаслигига сабаб бўлмоқда. 
 
Шунингдек, йўловчи ташув тизимида турли транспортлар ўртасида мувофиқлик мавжуд эмас, бу эса ноқулай логистикани келтириб чиқармоқда. Мисол учун, Қамчиқ довони орқали водий даҳасига 15 ўринлик кичик автобус қатновини йўлга қўйиш масаласи ҳал қилинмасдан қолмоқда. Келгуси йилда бу масала ечимини топади. 
 
Юртимизда туризм йўналишлари доимий равишда кенгайтириб борилади. Мисол учун, зиёрат-туризми, тиббий туризм, агро-қишлоқ хўжалиги туризми, MICE-туризм, ёшлар туризми, таълим туризми ва ҳоказо. Зиёрат туризми масаласида айтадиган бўлсак, бугунги кунда юртимиздаги диний уламоларимиз ва мутафаккирларимизни зиёрат қилиш истагида бўлган, айниқса, Ҳаж ва Умра зиёрати олдидан Индонезия, Малайзия каби давлатлардан кўплаб сайёҳлар келиш истагини билдиришмоқда. Бироқ бу борада, ҳанузгача ҳалол стандарти тизимини амалиётга тўлақонли татбиқ қилиш якунланмаган. 
 
Келгуси йилда бу борадаги вазифалар борасида бир қатор янгиликлар режалаштирилмоқда. 
 
Манба: uza.uz

Check Also

Ҳамкорлик истиқболлари юқори баҳоланди

Куни кеча Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Қозон шаҳрида жойлашган Абдулла Апанаев номидаги мадраса ва …