Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА ФАЛСАФАНИНГ ЎРНИ МУҲИМ

ФАН ТАРАҚҚИЁТИДА ФАЛСАФАНИНГ ЎРНИ МУҲИМ

Бугун пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ижтимоий фанлар факультети “Фалсафа ва мантиқ” кафедраси томонидан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихини мувофиқлаштирувчи методик марказ, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ал-Бухорий университети, Бухоро давлат университети, Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда “ЎЗБЕКИСТОНДА ФАЛСАФА ТАРИХИ МАКТАБИ ВА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос агентлиги мутасаддилари, Италия халқаро таълим ва туризм маркази раҳбар ходимлари, Беларус Миллий Фанлар академияси, Қоҳира университети ҳамда Қозоғистон таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги Фалсафа ва диншунослик институти олимлари иштирок этди.

Халқаро анжуманнинг очилишида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари номзоди, доцент Шовосил Зиёдов табрик нутқи сўзлади. Нотиқ ўз сўзида фан тараққиётида фалсафанинг ўрни катта эканини, айниқса ижтимоий-сиёсий фанлар ривожида, хусусан, тарихшунослик, манбашунослик, исломшунослик, диншунослик каби фан йўналишларига доир тадқиқотларда фанлараро фан сифатида муҳим методологик аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда илм-фанни ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб, конференция иштирокчиларини самимий қутлади ва анжуман ишига муваффақиятлар тилади.

Конференциянинг ялпи мажлисида мавзу доирасида қатор илмий маърузалар тингланди. Маърузачилар юртимизда илм-фан тараққиёти такомилига алоҳида эътибор қаратишди ва фалсафа фани ривожланиш босқичларининг истиқболдаги тараққиётни таъминлашдаги аҳамиятини юқори баҳолашди.

Анжуман якунида билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида умумий хулосалар ва методологик тавсиялар ишлаб чиқилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” йўлга чиқди

Хабар берилганидек, жорий йилнинг 2-15 декабрь кунлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Республика Маънавият ва маърифат …