Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАРКАЗГА ЙИРИК ХАЛҚАРО УЮШМА ВАКИЛИ КЕЛДИ

МАРКАЗГА ЙИРИК ХАЛҚАРО УЮШМА ВАКИЛИ КЕЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига туркиялик атоқли исломшунос олим, Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмасининг Туркиядаги вакили Шайх Абдулваҳап Экинжи ташриф буюрди.

Меҳмонни Марказ директори Шовосил Зиёдов ҳамда директор ўринбосари Отабек Муҳаммадиевлар кутиб олишди.

Ташриф давомида томонлараро ҳамкорликка оид мулоқот бўлиб ўтди. Унда директор Ш.Зиёдов йирик халқаро уюшма вакилига Марказда олиб борилаётган илмий—тадқиқот ишлари юзасидан қисқача маълумот берди. О.Муҳаммадиев меҳмонга ижтимоий-гуманитар фан соҳалари бўйича давлат гранти ва ижтимоий буюртма лойиҳалари, таржима ишлари, шунингдек,  илмий ходимлар муаллифлигида чоп этилган китоб ва рисолалар ҳақида сўзлаб берди.

Абдулваҳап Экинжи ўз навбатида самимий қабул учун миннатдорлик изҳор этиб, Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмасининг Туркиядаги ваколатхонаси Марказ билан изчил ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканини билдирди.

Мулоқот давомида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ривожлантиришга доир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Малайзиянинг илмий марказлари Ўзбекистон билан ҳамкорликдан мамнун

Шу кунларда мамлакатимизнинг бир гуруҳ исломшунос олимлари Малайзия давлатида илмий-маърифий ташриф билан бўлиб турибди. Ўзбекистон …