Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Буюк аждодимизнинг ўзбек тилидаги дурдона асари Жиззах вилоятида тақдим қилинди

Буюк аждодимизнинг ўзбек тилидаги дурдона асари Жиззах вилоятида тақдим қилинди

 Республикамизнинг барча вилоятларида бўлаётгани каби улуғ аллома Имом Мотуридий қаламига мансуб “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбири Жиззах вилоятида ҳам ўтказилди.

Унда Жиззах вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакиллиги мутасаддилари, вилоятнинг фаол имом-хатиблари, Жиззах политехника институти педагог ходимлари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тақдимотнинг очилишида сўзга чиққан вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Л.Аҳмаджонов, вилоят бош имом-хатиби ўринбосари А.Атабоев кейинги йилларда мамлакатимизда ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимизда етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий ижодини кенг тадқиқ қилиш ва бу орқали ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўлами ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбирда асосий маърузачилар таржимонлар гуруҳининг иш фаолияти, таржима ишида инобатга олинган жиҳатлар ва мазкур илмий тадқиқотга амалий кўмак кўрсатган хорижлик мутахассислар тўғрисида сўзлаб бердилар.

Тақдимот иштирокчилари ушбу йирик илмий натижани юқори баҳолашди ва бу каби хайрли ишлар жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳамда динимизни соф ҳолатда сақлаб, келгуси авлодга буюк аждодларимизнинг дурдона асарлари орқали бус-бутун етказишга муносиб хизмат қилишини таъкидлашди.

 Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тасаввуф – йирик ижтимоий воқелик сифатида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …