Home / ЯНГИЛИКЛАР / ЭРТАГА “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ 30-ЖУЗИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛАДИ

ЭРТАГА “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ 30-ЖУЗИ ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланади

Сизни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда ўтказиладиган Имом Абу Мансур Мотуридийнинг Қуръони карим тафсирига бағишланган машҳур «ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН» асарининг 30-жузи тақдимотига таклиф этамиз!

Тақдимот 2021 йил 9 сентябрь куни соат 15.00 да Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаоллар залида бўлиб ўтади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкор ташкилотлар ва илмий доиралар вакиллари, уламолар, диний йўналишдаги таълим муассасалари талаба ёшлари ҳамда мустақил тадқиқотчиларни тақдимот ишига таклиф этади.

 Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Турк абруси тарихи”

2024 йил 22 май куни соат 10:00 да  Ўтказиш жойи: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий …