Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

مسلک المتقین (Маслак ал-муттақийн)

№ inv. MR 66

Муаллиф. Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.).

Тасаввуф-фиқҳ. Асар тасаввуф тариқатидаги ислом динининг шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Шунингдек, ўн уч мингга яқин фиқҳий масалалар ёритилган бўлиб, назмий услубда ёзилган. Марказий Осиёда мадрасаларида фиқҳ илмидан дарслик сифатида фойдаланилган манба ҳисобланади.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… اندنا انقراض اين عالم هيض ميراث دختر انش هم …

Асар сўнгги (в. 281б) :

… اجر هاك در اين شريف كتاب ياد كرده بود بغير حساب  …

Насталиқ. 281 варақ. (в. 1а-281б) ; 17 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 210´85 mm. ; варақ ўлчами : 255´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: нусха муқовадан ажралиб, варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

العوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)

№ inv. MR 565/VII Муаллиф. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб …