Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

جامع الرموز (Жомиъ ар-румуз)

№ inv. MR 120

Муаллиф. Шамсиддин Муҳаммад ал-Қўҳистоний ас-Самарқандий ал-Хуросоний. (ваф. 962/1554 й.).

Фиқҳ. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.)нинг ан-Ниқоя (Мухтасар ал-виқойа фи масаъил ал-ҳидайа)асарига ёзилган шарҳидир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳкоми ва фиқҳий масалаларига бағишланган. Муаллиф асли хуросонлик, кейинчалик Қўҳистонга кўчиб ўтган ва бу ерда мазкур шарҳини ёзган. Бу шарҳни муаллиф “Жомиъ ар-румуз” деб номлайди. Шайбоний хонларидан Убайдуллоҳ Муҳаммадхон таклифига биноан 944/1537 йилда Бухорога келади ва Мовароуннаҳр муфтийси деб эълон қилинади. Асарни кўчириб, Убайдуллоҳ Муҳаммадхонга бағишлаган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

…هوا الصحيح لانه استر لها وان …

Асар сўнги (в. 330б) :

… درهم ليسلم شيئ لتحقيقا للقائدة وام الولد…

Настаълиқ. 330 варақ. (в. 1б-330б) ; 18 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; матн қазил рамкани ичига олинган ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : муқоваси йўқ, таъмирга муҳтож.

Қўлёзманинг ҳолати: варақлари намдан зарарланиб, ёпишиб қолган, титилиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 156 Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил …