Home / ЯНГИЛИКЛАР / ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказиб келинаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуи доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган  онлайн-семинарлар давом этмоқда.

Илмий мулоқотлар дастурига кўра, навбатдаги семинар жорий йил 6-июль куни Ўзбекистон вақти билан соат 16:00да бўлиб ўтади. Унда Нью-йорк университети ҳузуридаги Қадимги дунёни ўрганиш институти профессори Сорен Старкнинг “AНТИК ДAВР ВA ЎРТA AСРЛAР ЎРТAСИДAГИ БУХОРО: БУХОРО ШAҲРИСТОНИДAГИ ЯНГИ AРХЕОЛОГИК ТAДҚИҚОТЛAР” мавзуидаги маърузаси тингланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва бошқа ҳамкор ташкилотлар юртимиз ва хориждаги илмий доиралар вакиллари ва тадқиқотчиларни онлайн тарзда бўлиб ўтадиган мазкур семинарга таклиф этади.

Онлайн семинарда қуйидаги ZOOM видеоконференция дастури орқали қатнашиш мумкин.

👉https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09

Семинар идентификатори: 525 843 6902
Парол: 12345

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Қўлёзмалар – илм манбаи ва билим булоғи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Мовароуннаҳр муҳаддислари асарларининг Жазоирда сақланаётган қўлёзма нусхалари” мавзусида халқаро давра …