Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Исломнинг чин инсонпарварлик ғоялари халқаро илм аҳли эътирофида

Исломнинг чин инсонпарварлик ғоялари халқаро илм аҳли эътирофида

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ҳамда Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Ислом – тинчлик ва маърифатпарварлик дини” мавзуида халқаро онлайн давра суҳбати якунига етди.

Унда маъруза қилган иштирокчилар мамлакатимиз миқёсида олиб борилаётган диний-маърифий ислоҳотлар кўламини юксак баҳолаб, диний бағрикенгликнинг, хусусан, Исломнинг тинчлик ва маърифатпарварлик моҳиятини янада теран англаш борасида қилинаётган ишларга алоҳида эътибор қаратишди. Маърузачилар шунингдек, сўнгги йилларда юртимиз ҳудудида яшаб дунё тамаддунига ҳамда Ислом цивилизациясига беназир ҳисса қўшган буюк алломалар қолдирган бой илмий-маънавий меросни чуқур ўрганиш, кенг тарғиб этиш ҳамда ёшлар онгига сингдириш борасида кўрилаётган чоралар ва қилинаётган амалий ишлар мутлақ янги босқичга кўтарилганлигини қайд этдилар.

Мунозаралар давомида мамлакатимизда диний эътиқод эркинлигини, конфессиялараро ҳамжиҳатликни, қолаверса миллатлараро тотувликни таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар самаралари алоҳида эътирофга сазоворлиги таъкидланди.

Мулоқот сўнггида истиқболда диний тусдаги турли ихтилофлар эҳтимолини бутунлай бартараф қилиш, бу борада мавжуд барча куч ва имкониятларни бирлаштириш, диннинг яратувчилик, бунёдкорлик ва дунёвий тараққийпарварлик ғоялари илмий асосларини янада мустаҳкамлаш зарарурати нуқтаи назаридан, бугунги  кунга қадар ҳамкорликда ўтказилаётган турли илмий-амалий тадбир ва анжуманлар салоҳиятини сезиларли даражада ошириш, Ўзбекистон ва Германиялик олим ҳамда тадқиқотчиларнинг ўзаро тажриба алмашуви ва малака оширишларини йўлга қўйиш, умумий жиҳатдан илмий алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

«Синергетика-3: маънавий мерос» номли китоб тақдимоти ўтказилди

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …