Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (Ан-Ниқоя)

النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)
Ан-Ниқоя, (= Мухтасар ал-виқоя фи масоил ал-ҳидоя)

№ inv. MR 223

Муаллиф. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

الحمد لله رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض و فرعها فى السماء و الصلاة و السلام على رسوله محمد …

Асар сўнги (в. 261б) :

… وعلم اشارته فكذا و فى غنم مذبوحة فيها ميتة هى اقل تحرى واكل فى الاختيار

Колофон (в. 261б) :

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب هر ختار رفته را  تصحح كن از كرام و الله اعلم باصواب سنة ۱۳٥١ هر كه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كنه كارم شد بتوفيق خداى لا ي نام اين كتابت روز اضحية شد تمام

Кўчирилган сана (в. 261б) : 10 зулҳижжа 1301/1932 й. 5 апрель.

Настаълиқ. 261 варақ. (в. 1б-261б) ; + 01а варақда азон калимаиси бор; 261б-262а, 263а туркий ғазал бор; 262б форсча дуо бор ; 263б бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; 18-65б варақларида матн рамка ичига олинган ; ҳошиясида шарҳлар бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 135´65 mm. ; варақ ўлчами : 260´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Муҳаммад.

Муқова : қора, қизил, оқ рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха таякисидан ажралган, варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چهل بيت در بيان مخارج (Чиҳл байт дар баёни махориж)

№ inv. MR 565/II Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – идғом, изҳор, …