Home / МАҚОЛАЛАР / Одамлар бор – одамларнинг нақшидур, одамлар бор – ҳайвон ундан яхшидур

Одамлар бор – одамларнинг нақшидур, одамлар бор – ҳайвон ундан яхшидур

Ҳаёт контрастлардан иборат. Ёруғ ва қоронғу, оқ ва қора, иссиқ ва совуқ, оғиру енгил…
Одамлар ҳам контраст яратилган. Оқил ва жоҳил, саховатли ва бахил, одил ва золим, имонли ва имонсиз…
Қуйида мана шу таъкидга тарихдан икки кичик мисол келтирилмоқда.

Биз билмаган Колумб

Христофор Колумб жуда пасткаш, разил одам бўлган экан. Масалан, у борган жойида туб аҳолига мансуб аёллар ва қизларни жинсий қулликка сотиш “бизнеси” билан шуғулланиб, катта давлат орттирган. Колумб “тирик товар”га айлантирган қизларнинг айримлари 9 ёшда бўлган.

Шунингдек, бўш вақтлари Христофор ўзини ов билан машғул қилган экан. Бошқа жентльменлардан фарқи шуки, ҳайвон ё қуш овлашни ўзига эп кўрмас, маҳаллий аҳоли вакилларининг кетидан тушаркан. Энг жирканч томони шуки, баъзан бундай “ўлжа” уйдаги зотдор итлар учун таом ўрнида ҳам қўлланилган. Шундай вазиятлар ҳам бўлганки, айрим пайтларда итлар ота-онанинг кўзи олдида боласининг гўштини еган экан.

Ҳаётини сақлаб қолишни уч марта рад этган киши

 Ишониш қийин, лекин поляк педагоги, адиби ва шифокори Януш Корчак шундай қилган.

Дастлаб Польшани нацистлар босиб олиши арафасида эмиграция қилишдан бош тортган. Шифокорга муҳтож шунча одам қолаётган Ватанини тарк этишга кўнмаган.

Кейинроқ Варшавадаги геттодан қочиш имкониятидан воз кечган. Яна одамларни ёлғиз ташлаб кетгиси келмаган.

Учинчиси жуда ҳам аянчлидир. “Етимлар уйи”даги яшовчилар қатли ом сари йўл оладиган поездга чиқарилаётганда, Корчакнинг олдида СС офицери келади ва улар ўртасида қуйидагича қисқа суҳбат бўлиб ўтади:

– “Қирол Матиуш”ни сиз ёзгансиз-а? Болалигимда бу китобни ўқиганман. Жуда яхши асар. Сиз озодсиз, истаган жойингизга кетаверинг.

– Болалар-чи?

– Болалар поездга чиқади. Вагонни фақат сиз тарк этишингиз мумкин.

– Хато қиляпсиз. Тарк этишим мумкин эмас. Одамларнинг ҳаммаси ҳам ярамас, ваҳший бўлмайди.

Бир неча кундан кейин Януш Корчак Треблинка концлагерида болалар билан бирга газ камерасига йўл олар экан, ҳеч нарсадан бехабар маъсум мурғакларнинг иккитасини қўлига кўтариб олади ва уларга эртак айтиб беради.

 Музайяна МАШРАБХОН

Check Also

МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ

Мустақилликнинг илк йилларида ислом динига қўйилган бир асрлик чеклов [4:252] барҳам топиб, эътиқод эркинлиги учун …