Home / ЯНГИЛИКЛАР / Марказ Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши

Марказ Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши

31 март куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Кенгаш раиси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов кириш сўзи билан очиб, Кенгаш аъзоларини кун тартибидаги масалалар билан таништирди.

2021 йилнинг I чорагида Марказ томонидан соҳага тааллуқли фармон, қарор ва фармойишлар ҳамда “2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижроси доирасида, шунингдек, илмий ва халқаро алоқалар йўналишларида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахборот тингланди.

Ўз ўрнида Кенгаш аъзолари кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдириб, Марказ фаолияти самарадорлигини оширишга доир қатор таклиф ва тавсиялар берди.

Шунингдек, Кенгаш йиғилишида Марказ мустақил тадқиқотчилари ва таянч докторантлари Б.Турсунов, Б.Амонов, Ж.Жумаев, С.Эргашев ва Д.Мусинованинг диссертация мавзулари бўйича олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботлари тингланди. Тадқиқотчилар ўрганаётган мавзуларининг долзарблиги, илмий-амалий аҳамияти, кутилаётган натижа ва янгиликлар билан яқиндан таништирди. Олимлар илмий изланувчиларнинг тадқиқот йўналишларига оид манбаларни тўплаш ва таҳлил этишни изчил давом эттириши, эришилган натижаларни пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда онлайн тарзда тез-тез муҳокамаларини ўтказиб бориш бўйича зарур тавсияларини берди.

Илмий кенгаш йиғилишида кун тартибидаги ва бошқа масалалар атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Маърифат карвони” — маънавиятнинг нурли йўлида

“Маърифат карвони” илмий-маърифий ва маданий тарғибот лойиҳаси доирасида 5 декабрь куни Қашқадарё, Навоий, Андижон ва …