Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ФАРҒОНАЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР МАРКАЗНИНГ ЯНГИ НАШРЛАРИГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

ФАРҒОНАЛИК ИМОМ-ХАТИБЛАР МАРКАЗНИНГ ЯНГИ НАШРЛАРИГА КАТТА ҚИЗИҚИШ БИЛДИРДИ

Аввал хабар берилганидек, айни кунларда имом-хатибларни юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчилик ва бунёдкорлик ишларидан яқиндан хабардор этиш мақсадида улар учун танишув дарслари, ўқув-семинарлар ташкил этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган навбатдаги маърифий тадбирда фарғоналик имом-хатиблар иштирок этди.

Дастлаб, меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Шундан сўнг, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

Диний соҳа ходимларига ушбу илм масканининг ташкил этилиши, мақсад ва вазифалари, халқаро ҳамкорлик, илмий-тадқиқот йўналишида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Меҳмонлар шунингдек, Марказ томонидан нашр этилган янги китоб ва рисолалар билан танишдилар.

Муассаса музей фондидан ўрин олган экспонатлар, деворий суратлар, Имом Бухорий асарлари нусхалари, Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари кўргазмаси меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Фарғоналик имом-хатиблар шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда талаба ёшлар учун яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Ўқув семинарда Имом Бухорийнинг ҳадис илмида тутган ўрни ва унинг ҳозирги кундаги аҳамияти мавзуида маъруза қилинди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Машғулотлар амалиёт билан боғланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўтган давр мобайнида қатор халқаро нуфузли ташкилот ва илмий …